Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси 24 февраль куни Доҳада бўлиб ўтадиган биринчи дизайн биенналесида @designdohabiennial Crafting Uzbekistan: Tradition in Threads – “Ҳунарманд Ўзбекистон: толалардаги анъана” кўргазма лойиҳасини тақдим этади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева маълум қилди.
Қайд этилишича, Доҳа Дизайн Биеннале-2024 Доҳанинг Мшейреб инновацион ҳудудида ташкил этилади.
“Ўзбекистоннинг бетакрор экспозицияси халқ ҳунармандчилигининг сўнгги 100 йил ичидаги эволюциясини, юртимиз анъанавий ҳунармандчилигининг нақадар бойлигини акс эттирган. Кўргазманинг энг диққатга сазовор тарафи ҳаракат пайти анъанавий газламаларимизни эслатувчи, ранглари ўзгарувчан линза кўринишидаги оёқ ости сатҳидир.
“Ҳунарманд Ўзбекистон: толалардаги анъана” кўргазма лойиҳасига 30 мартга қадар ташриф буюриш мумкин бўлади”, – дея қўшимча қилган Саида Мирзиёева.
Изоҳ (0)