Ўзбекистон Марказий банки январь ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан сезилган инфляция даражаси ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, январь ойида аҳолининг келгуси 12 ойлик инфляцион кутилмалари ўтган ойга нисбатан бир оз секинлашиб, 13,1 фоизни ташкил этди. Келгусида нархларга оширувчи босим кўрсатиши мумкин бўлган асосий омиллар сифатида ёқилғи ва энергия ресурслари ҳамда коммунал хизматлар қимматлашишини қайд этган респондентлар улуши ошган бўлса, валюта курси ўзгаришини омил сифатида белгилаган респондентлар улуши камайган.
Шунингдек, аҳолининг энг юқори инфляцион кутилмалари ишлаб чиқариш соҳасида фаолият олиб борадиган респондентлар ҳамда пенсионерлар томонидан қайд этилган бўлса, келгусида нархлар шаклланиши бўйича энг паст кутилмалар савдо соҳасида кузатилди.
Аҳоли инфляцион кутилмаларининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида кузатилган бўлса, энг паст инфляцион кутилмалар Андижон вилоятида истиқомат қиладиган аҳоли томонидан қайд этилди.
Изоҳ (0)