• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Организмда омега-3 танқислигини билдирувчи 5 та белги

    Балиқ ёғи ХХ аср бошларидан буён энг машҳур озуқавий моддалардан бири бўлиб келмоқда. Уни илк бор денгиз атрофида яшовчи шимолий халқлар кашф этган.

    1970 йилларда эскимослар узоқ умр кўриши ва юрак-қон томир касалликларига камроқ чалиниши аниқланди. Бунга сабаб — уларнинг таомномасида доимо балиқ ёғи бўлган. Бундай ёғларда организмдаги холестерин миқдорини камайтирадиган омега-3 ёғ кислотаси мавжуд. Кейинроқ олимлар ёғ кислоталари бутун организмга ижобий таъсир қилувчи энг муҳим модда деган хулосага келди. Шу тариқа балиқ ёғи табобат ва кундалик ҳаётда қўлланила бошланди.

    Ёғ кислоталари танамиздаги ва истеъмол қилинадиган озиқ-овқат таркибидаги ёғларнинг қурилиш материалидир. Балиқ ёғидан олинган кислоталар тўйинган ва тўйинмаган гуруҳга бўлинади. Тўйинмаган ёғ кислоталари ўз навбатида бир неча турга бўлинади: омега-9, омега-6 ва омега-3.

    Фото: Byplants

    Қуйида омега-3 тури ҳақида батафсил сўзлашамиз.

    Ушбу ёғ кислоталари ҳужайраларни қуришдан сақлайди ва юрак-қон томир тизим фаолиятини рағбатлантириш  вазифасини бажаради. Олимларнинг таъкидлашича, агар аёл ҳомиладорлик даврида озиқ-овқатдан етарли миқдорда омега-3 ни қабул қилса, у ҳолда бола соғлом ва кучли, яхши шаклланган неврологик ва иммун тизимига эга бўлиб туғилиш эҳтимоли юқори бўлади. Агар таомномага омега-3 қўшилса, у ҳолда бола тенгдошларига қараганда тезроқ ривожланиши мумкин. Вояга етганда қўлланилса, у тери, тирноқ ва сочни мустаҳкамлайди, кексаликда эса кўриш қобилиятини яхшилайди, юрак ва қон томирларини ҳимоя қилади, хотира ва яхши кайфиятни сақлашга ёрдам беради.

    Организмда омега-3 етишмаслигини англатувчи 5 белги

    1. Омега-3 етишмаслигининг асосий сигналларидан бири терининг қуруқлигидир. Ушбу кислота теридаги намликни ва эпидермиснинг эластиклигини сақлашда муҳим рол ўйнайди. Агар танада етарли миқдорда ёғ кислоталари бўлмаса, терида қуруқлик ва қичишиш каби ҳолатлар кузатилади.
    2. Омега-3 бош мия фаолияти учун муҳим модда ҳисобланади. Унинг етишмаслиги хотира ва диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммоларга олиб келади. Омега-3 танқислигидан азият чекадиган инсонларда янги маълумотларни эслаб қолиш ва эътиборни бирор нарсага қаратишда қийинчилик кузатилади.
    3. Омега-3 ёғ кислоталари руҳий саломатликни сақлашда ҳам муҳим рол ўйнайди. Депрессия, тушкунлик ва доимий ёмон кайфият омега-3 танқислиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.
    4. Ушбу ёғ кислотасининг яна бир муҳим хусусияти — яллиғланишга қаршилиги. Омега-3 етишмаслиги ҳар қандай турдаги сурункали яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин.
    5. Омега-3 кислоталари кўз пардаси учун фойдалидир. Унинг танқислиги қоронғида ёмон кўриш ёки кўзлар қуришига олиб келиши мумкин. Ёши катталарда кўз нурининг пасайиши ҳам омега-3 танқислиги билан боғлиқ.
    Фото: Byplants

    Омега-3 танқислигини тўлдириш учун шифокорлар дорихоналарда кенг тарқалган қўшимчалар шаклидаги капсулаларни қабул қилишни тавсия этади. Бироқ унутманг, шифокор кўрсатмаси ва назоратисиз ҳеч қандай витаминларни ўзбошимчалик билан қабул қилиш мумкин эмас.

    21.02.2024, 11:40   Изоҳ (0)   38852
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фақат балиқ эмас: таркибида омега-3 ёғ кислотаси кўп бўлган ҳамёнбоп маҳсулотлар

    31.03.2022, 16:47

    Саломатлик ва гўзаллик калити: Омега-3 ёғ кислоталарини танлашда нималарга аҳамият бериш керак?

    25.12.2022, 19:41

    Омега-3: Нима учун балиқ ёғини ҳамма истеъмол қилиши керак?

    16.05.2023, 11:29

    Шоколад, асал ва балиқ: аёллар учун энг фойдали бўлган 13 хил маҳсулот

    24.07.2023, 13:40

    Балиқ ёғининг организм учун 5 та фойдали хусусияти

    30.01.2024, 16:10

    Ҳар куни эрталаб бир дона яшил олма ейишнинг 7 фойдаси

    21.02.2024, 09:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.