• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.92
    • RUB155.96
    • EUR14630.36
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Саломатлик ва гўзаллик калити: Омега-3 ёғ кислоталарини танлашда нималарга аҳамият бериш керак?

    Инсон саломатлиги 70 фоиз овқатланишга боғлиқ. Тўғри овқатланишнинг асосий ғояси калорияларни кузатиш ва углевод, оқсил ва ёғлар ўртасидаги қатъий мувозанат эмас. Кузатилиши керак бўлган асосий кўрсаткич — бу муҳим озиқ-овқат омиллари, яъни организмга озиқ-овқат билан кирадиган витамин ва минералларни етарли даражада истеъмол қилиш. Энг муҳим ва фойдали озиқ моддалардан бири бу омега-3 кўп тўйинмаган ёғли кислоталардир. Улар иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, ёшга боғлиқ ўзгаришларга қарши туради, тери ва сочларнинг ҳолати учун жавобгардир, деб ёзади The Symbol.

    Фото: The Symbol

    Фото: The Symbol

    Ёғ кислоталари нима?

    Ёғ кислоталари организмга ёғлар шаклида киради. Улар тўйинган ва тўйинмаган турларга ажратилади. Тўйинган ёғлар асосан ҳайвонларнинг озиқ-овқатларидан олинади. Улар энергия олиш учун ишлатилади. Аммо тўйинмаганлар турли хил эҳтиёжларга — ҳужайра мембраналарини қуришга, тўқима гормонларини синтез қилишга, ҳар хил турдаги метаболизмни тартибга солишга кетади. Бу кислоталар муҳим аҳамиятга эга. Инсон организм уларни етарли миқдорда синтез қила олмайди, шунинг учун улар рационда мавжуд бўлиши керак.

    Тўйинмаган кислоталар бир неча турларга бўлинади:

    Омега 9. Олейн кислотаси зайтун ёғи, авокадо, ёнғоқда жуда кўп. Организмда олейн кислотаси қоннинг липид таркибини меъёрлаштиради ва атеросклерознинг ривожланишини секинлаштиради.

    Омега 6. Булар биринчи навбатда линолеик ва арахидон кислоталари бўлиб, улар кунгабоқар, соя ва маккажўхори каби ўсимлик ёғлари билан бирга организмга киради. Омега-6 терини намлаш ва озиқлантириш учун зарурдир.

    Омега 3. Кўп тўйинмаган ёғлар манбаи. Омега-3 нинг учта тури мавжуд: эйкосапентаеноик кислота (ЭПК), докосаэксаеноик кислота (DHA) ва алфа-линоленик кислота (АЛА). EPA ва DHA нинг юқори даражасини сақлаб қолиш, айниқса, барча организм функцияларини сақлаб қолиш учун муҳимдир.

    Омега-3 нима учун керак?

    Ушбу ёғ кислоталари ҳужайраларни қуришдан юрак-қон томир соғлиғини сақлашгача бўлган бир қатор функцияларни бажаради. Олимларнинг таъкидлашича, агар аёл ҳомиладорлик даврида озиқ-овқатдан етарли миқдорда омега-3 ни қабул қилса, у ҳолда бола соғлом ва кучли, яхши шаклланган неврологик ва иммун тизимига эга бўлиб туғилиш эҳтимоли кўпроқ. Агар  рационга омега-3 қўшилса, у ҳолда бола тенгдошларига қараганда тезроқ ривожланиши мумкин. Вояга етганида омега-3 иммунитет тизим, соғлом тери, тирноқ ва сочни мустаҳкамлайди, кексаликда эса кўриш қобилиятини яхшилайди, юрак ва қон томирларини ҳимоя қилади, хотира ва яхши кайфиятни сақлашга ёрдам беради.

    Организмни омега-3 билан қандай таъминлаш керак

    Афсуски, манбалар кўп эмас. Омега-3 алфа-линоленик ёғ кислотаси зиғир уруғи ёғида кўп миқдорда мавжуд. Эйкосапентаеноик ва докосагексаеноик манбаи ёғли денгиз балиқларидир. Аммо организм озиқ-овқат билан бирга келадиган тўйинмаган ёғли кислоталарнинг атиги 5 фоизини ўзлаштира олади. Ҳамма ҳам бу қобилиятни етарли даражада ривожлантирмайди. Ёғли денгиз балиқларининг бошқа камчиликлари ҳам бор. Денгиз балиқларида симоб ва бошқа оғир металлар тўпланади. Бундан ташқари, табиий омега-3 ёғ кислоталари жуда беқарор. Улар ёруғлик ва ҳавода осон оксидланади, қиздирилганда ёмонлашади. Европа аҳолиси томонидан денгиз балиқларини истеъмол қилиш тобора камайиб бормоқда ва ҳозирда одамларнинг атиги 10 фоизи мунтазам равишда балиқни керакли миқдорда истеъмол қилади. Шунинг учун вазиятдан чиқишнинг яхши йўли дорихоналарда кенг тарқалган қўшимчалар шаклида омега-3 қўшимчаларни қабул қилишдир.

    Омега-3 ни қандай танлаш керак?

    Сотиб олиш жойи. Ҳақиқийлиги, сифати ва хавфсизлигини текширишнинг барча зарур босқичларидан ўтган маҳсулот сотиб олишни кафолатланган дорихоналарда амалга ошириш мумкин. Бундан ташқари, биологик фаол моддаларни сақлаш ва ташиш шартлари муҳим жиҳат бўлиб, уларнинг самарадорлиги ва энг муҳими, хавфсизлигига бевосита таъсир қилади.

    Ишлаб чиқарувчи. Бозорда аллақачон ўзини намоён қилган, ўз тарихига эга бўлган тасдиқланган компанияни танлаш муҳимдир. Талаб ошгани сайин, паст сифатли хом ашё ва ёрқин реклама қадоқларида маҳсулот ишлаб чиқарадиган компанялар ҳам ортиб бормоқда.

    Ёрлиқ билан танишиш. Тўғри натижага эришиш учун 1 капсулада максимал миқдорда омега-3 олишиниши керак. Ёрлиқдан омега-3 концентрациясини қидириш лозим. Таркибдаги балиқ ёғи миқдори эмас, балки омега-3 концентрацияси муҳим аҳамиятга эга. Ушбу маълумотлар бўлмаган озуқа моддалари сифат стандартларига жавоб бермайди. Бугунги кунга келиб, кунлик истеъмол қилиш учун омега-3 нинг оптимал концентрацияси 950 мг деб ҳисобланади.

    Хом ашё. Шуни таъкидлаш керакки, балиқ етиштириш усули фойдали кислоталарнинг концентрациясига бевосита таъсир қилади. Ёғли балиқлари табиий шароитда овқатланиб, кўпроқ омега-3 синтез қилади, фермадагилар улардан фарқли ўлароқ, омега-6 га устунлик билан аралаш озуқа истеъмол қилади.

    Қадоқ. Энг яхши вариантлардан бири қуюқ рангли шиша бўлиб, ёруғликдан ҳимоя қилади. Бу фаол моддаларга таъсир қилмайдиган материалдир. Бундан ташқари, шиша қайта ишланиши мумкин, бу истеъмолчилар учун муҳимдир.

    Мавзуга доир:

    • Шифокор маслаҳати: соғлиққа зарар бермаслик учун кальций ва магнийни қандай қабул қилиш керак?
    • Соғлом кексаликнинг калити: темир моддасини ўз ичига олган маҳсулотлар
    • Жигарни тозалашга ёрдам берадиган 5 та маҳсулот

    25.12.2022, 19:41   Изоҳ (0)   24253
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қандай қилиб соғлиққа зарар етказмасдан пошнали туфли кийиш мумкин?

    24.12.2022, 19:58

    Нимага ҳар куни бир хил вақтда ухлашга одатланиш керак?

    23.12.2022, 21:46

    Қишда бўғимларга ғамхўрлик қилиш учун 5 та асосий қоида

    23.12.2022, 17:51

    Кариес, депрессия ва сочлар огоҳлантириши мумкин бўлган бошқа 5 та касаллик

    23.12.2022, 13:50

    Бел саломатлигига зарар етказиши мумкин бўлган 6 та кундалик одат

    23.12.2022, 11:41

    Шифокор маслаҳати: соғлиққа зарар бермаслик учун кальций ва магнийни қандай қабул қилиш керак?

    22.12.2022, 20:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Давлат олийгоҳларига ўқишини кўчириш бўйича тест натижалари эълон қилинди

    Ўзбекистон | 20 август, 23:35

    Ердаги аксарият турлар эволюциянинг “портлашлари” натижасида вужудга келган — тадқиқот

    Дунё | 20 август, 23:30

    Қирғизистон Ўзбекистонга қорамол экспортини беш бараварга камайтирди

    Иқтисодиёт | 20 август, 23:10

    Google Docs матнли ҳужжатларни сунъий интеллект подкастларига айлантиришни ўзлаштирди

    Дунё | 20 август, 22:55

    Россия Думасининг собиқ депутати Ғарбга 45 млн доллар эвазига махфий маълумотларни берганликда айбланмоқда

    Дунё | 20 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.