• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Севимли Алиса — Наталья Гусева нега тўсатдан экранлардан ғойиб бўлган ва унинг кейинги ҳаёти қандай кечган?

    Актриса фақат бешта фильмда суратга тушган — ҳаммаси ёшлик чоғида, кейин эса экранлардан ғойиб бўлади. Бу йиллар давомида у икки марта турмушга чиқиб, она бўлади ва севимли Алиса Селезнёвадан жиддий олимага айланади.

    Наталья Гусева “Келажакдан келган меҳмон” фильмида суратга тушганда атиги 12 ёшда эди. Алиса Селезнёва унинг карьерасидаги иккинчи роль бўлади. Шу пайтгача ҳатто театр студиясига ҳам бормаган қиз фақат Совет Иттифоқининг эмас, балки бошқа мамлакат томошабинларининг ҳам севимлисига айланади. Фильмдан кейин узоқ йиллар давомида Гусевага мухлислардан унинг ажойиб кўзлари ва истеъдоди учун миннатдорлик билдирилган, унинг буюк актриса бўлиши башорат қилинган минглаб хатлар келган.

    Лекин бирданига қандай пайдо бўлган бўлса, шундай кутилмаганда Наталья экранлардан йўқолади: у суратга тушишни тўхтатади, интервьюлар бермай қўяди ва актрисалик фаолиятини биокимё соҳасига алмаштиради. Ўшандан бери у шахсий ҳаётини оммадан сир сақлайди, аммо у ҳақида баъзи нарсалар маълум. 2024 йилнинг 15 февралида Наталья Гусева 52 ёшини турмуш ўртоғи ва икки қизи даврасида нишонлади.

    Наталья Гусева электрон саноат оператори ва терапевт оиласида туғилган. Оддий турмуш тарзида ҳамма қатори катта бўлган: боғчага борган, ўйинчоқлари билан ўйнаган ва дугоналари билан арғимчоқ учган, 7 ёшга тўлганида эса мактаб формасида биринчи синфга отланган.

    Мактабда у ҳар доим аълочи бўлган, кўпроқ биологияга қизиққан ва илм-фанга ҳаётини бағишлашни орзу қилган — актриса бўлишни хаёлига ҳам келтирмаган. Ҳаммаси бутунлай тасодифан содир бўлади: Наталья 5-синфда ўқиётганида уларнинг мактабига М.Горкий номидаги киностудиядан ёрдамчи ходим келади. Унга янги лойиҳаларда қатнашиш учун яхши талаффузга эга, шеърларни ифодали ўқий оладиган болалар керак эди. Гусева осонгина кастингдан ўтади: тахмин қилинганидек, у кичик эпизодларда суратга тушиши керак эди, аммо қизга дарҳол асосий роль — “Келажакдан келган меҳмон” фильмидаги Алиса Селезнёва образини таклиф қилишади.

    Гусевага кинода суратга тушиш жуда ёқиб қолади, бироқ фильм намойиш этилгач, унга ёпирилган шон-шуҳратга қизча тайёр эмасди. Кейинчалик у ҳаётига бунчалик кўп эътибор қаратилиши уни қўрқитганини тан олган — ахир у оддий мактаб ўқувчиси эди, лекин кўплар уни кинодаги қаҳрамони, космик қароқчилардан дунёни қутқарувчи Алиса Селезнёва сифатида кўрарди.

    Наташа дарҳол қарор қилади: у бўш вақтларида суратга тушиши мумкин, аммо келажакда актриса бўлмайди. Гусева режиссёрлардан кўплаб таклифлар ола бошлайди, у ҳар бир сценарийни диққат билан ўқиб чиқар ва фақат обрўсига ҳеч қандай зарар етказмаслиги мумкин бўлган ролларга розилик берарди. “Келажакдан келган меҳмон”дан кейин у яна учта фильм — “Аср пойгаси”, “Бинафшаранг шар” ва “Тақдири азал”да суратга тушган, бироқ улар томошабинлар эътиборидан четда қолиб кетган.

    Гусева 16 ёшга тўлганда уни “Авария — милиция ходимининг қизи” фильмидаги асосий ролга таклиф қилишади. Фильмда зўравонлик саҳналари кўп бўлгани учун Наталья рад этади. У кинодан кетганида ҳам Алиса Селезнёва бўлиб қолишни истаганди. Мухлислар “Келажакдан келган меҳмон”ни севиб томоша қилишар, фильмдаги ҳар бир жумлани ёдлаб олишарди. Бу вақтда эса Гусева Москва ташқарисида жойлашган Звенигород шаҳридаги ўз хонасида битирув имтиҳонларига тайёргарлик кўради.

    Мактабни тамомлагач, Наташа Москва давлат кимё технологиялари институтининг биотехнология кафедрасига ўқишга киради. Университетни битиргач, ўз мутахассислиги бўйича илмий ходим сифатида дарҳол ишга олинади.

    Институтнинг сўнгги курсида Гусева турмушга чиқади. Турмуш ўртоғи билан у мактаб пайтларида Минскдаги гастролларга борганида танишиб қолганди. Денис Мурашкевич уни биринчи марта телевизор орқали кўрганида унга ошиқ бўлган ва реал ҳаётдаги Алиса Селезнёва билан танишишни мақсад қилганди.

    Танишувларининг ғаройиб тарихига қарамай, 7 йил ўтгач уларнинг никоҳлари ажрашиш билан якунланади. Шу вақт мобайнида Наталья ва Денис ажойиб қизалоқ — Алесиянинг ота-онаси бўлади. Алесия онасидан фарқли равишда кино саноатини танлайди, лекин актриса эмас, режиссёр бўлади.

    Ажрашгандан кейин Наталья эрининг фамилиясида қолади: ўша пайтда у анчадан бери кинода суратга тушмаган бўлса-да, бироқ барибир ўзига ортиқча эътибор жалб қилишни истамаган.

    Шундан сўнг Наталья Гусева қизини 12 йил ёлғиз ўзи тарбиялайди, бироқ бу вақтда карьераси устида тинимсиз ишлайди. Кичик илмий ходимдан компания раҳбарлигигача кўтарилади. Ҳатто қисқа муддатга кино оламига қайтиб, “Алисанинг туғилган куни” мультфильмининг бир қаҳрамонига овоз беради ва “Чугун” телесериалида эпизодик роль ўйнайди.

    40 ёшга тўлганидан кейин у янгидан оилавий бахтини топади. Унинг иккинчи турмуш ўртоғи хайрия фонди бўлган “Русфонд” раҳбарининг ўғли дизайнер Сергей Амбиндер эди. Сергей “Русфонд”да отаси раҳбарлигида ишлар, саратон касаллиги билан оғриган болаларга ёрдам бериш билан шуғулланарди. Актриса узоқ вақт ўзининг янги муносабатини оммадан яширади, уч йил ўтгач, севимли кишиси билан яширин равишда никоҳдан ўтади.

    Қизиғи шундаки, Гусеванинг шахсий ҳаётидаги барча сирларини унинг собиқ турмуш ўртоғи Денис Мурашкевич айтиб берган. У рафиқаси билан дўстона муносабатларини сақлаб қолганини, бахтини топганидан қувонганини тан олган. 2013 йилда Наталья ва унинг иккинчи турмуш ўртоғидан София исмли қизи дунёга келади.

    Қизи дунёга келганидан кейин Гусева илмий карьерасидан танаффус олиб, ўзини кичкинтойни парвариш қилишга бағишлайди. У ишига қайтганми ёки йўқми номаълум, лекин туғуруқ таътилида ўтказган вақтини Гусева жуда ажойиб деб ҳисоблаган. У кўп вақтини кичик қизи ва турмуш ўртоғи билан ўтказади, сайр қилади, дўстлари билан учрашади. Бироқ аввалгидек жамоат тадбирларидан четда туради ва келажакда ҳам шундай ҳаёт тарзини, ортиқча миш-мишлар, драмалар ва ғийбатларсиз давом эттириш ниятида эканлигини таъкидлайди.

    19.02.2024, 12:50   Изоҳ (0)   16844
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Алиса. «Бинафшаранг шар»#Совет фильмлари#карьера

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Доктор Ҳаус” сериали актёрлари 20 йил ўтиб қанчалик ўзгарган?

    15.02.2024, 12:50

    Ҳамма нарсадан воз кечмоқчи бўлганингизда мотивацияни сақлаб қолишнинг 5 усули

    17.02.2024, 16:30

    Қандай қилиб ойига 300 минг доллар топиш мумкин: 12 ёшли Полина Роговцеванинг муваффақият сири

    17.02.2024, 12:30

    Тайванда 11 нафар шогирдига жинсий тажовуз қилган мураббий 30 йилга қамалди

    18.02.2024, 01:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳисорак сув омборидан Қаршигача ичимлик суви тармоғи тортилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 15:31

    Жонни Депп Жек Читтак қиёфасида болалар шифохонасига ташриф буюрди

    Лайфстайл | 20 июн, 15:15

    Лионель Месси Роналду ҳақида: “Биз дўст эмасмиз, аммо доим бир-биримизни ҳурмат қиламиз”

    Спорт | 20 июн, 15:10

    Буюк Британия ва Хитойда 10 нафар аёлни зўрлаган хитойлик талабага умрбод қамоқ жазоси тайинланди

    Дунё | 20 июн, 15:07

    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

    Реклама | 20 июн, 15:00

    Ўзбекистонда давлат хизматчилари хизмат сафари натижалари, харажатлар онлайн кузатиб борилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 14:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.