• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Қандай қилиб ойига 300 минг доллар топиш мумкин: 12 ёшли Полина Роговцеванинг муваффақият сири

    Мафтункор малла соч қизалоқ мана тўққиз йилдирки, бутун дунёдаги одамларнинг қалбини забт этмоқда. Бугунги кунда Полина Роговцеванинг YouTube каналларидаги обуначилар сони 23 миллион кишидан ошади ва улардан келадиган даромад бутун оиласига яхши яшаш имконини беради.

    Ҳозирги кунда боланинг катталар қаторида машҳур видеоблогерга айланиши ҳеч кимни ажаблантирмайди. Бироқ Полина Роговцеванинг ота-онаси қизини YouTube юлдузига айлантиришни умуман режалаштирмаган, чунки ушбу видеохостинг сайтидаги биринчи канал шунчаки ўйин-кулги учун яратилган.

    Аммо ҳозир унинг иккита жуда машҳур канали бор: “Super Polina” ва “Super Polina Play”. Дастлаб биринчиси рус тилида, иккинчиси эса инглиз тилида бўлган. Бироқ ҳозирда иккала каналда Полина рус ва инглиз тилида гаплашадиган видеоларни кўришингиз мумкин.

    Карьерасининг бошланиши

    Полина 2012 йил 28 мартда Россияда туғилган, бироқ бир неча йиллардан бери ота-онаси билан АҚШда яшайди. Унинг қариндошлари қизининг шахсий ҳаётини интернетдан ташқарида реклама қилишини ёқтирмайди, шунинг учун ёш YouTube юлдузи ҳақида маълумот кўп эмас.

    Роговцевларнинг сўзларига кўра, Полина ҳар доим камера олдида суратга тушишни яхши кўради, у ўзига қаратилган эътибордан хижолат бўлмай, бажонидил ўйнайди. Бундан ташқари, ота-оналарнинг таъкидлашича, қизалоқнинг ўзи унинг иштирокида видеоларни юклаш учун YouTube’да аккаунт яратишни сўраган. Бу қанчалик тўғри эканлиги номаълум, чунки “Super Polina” канали 2014 йилнинг ёзида қизалоқ атиги 3 ёшлигида очилган.

    Бироқ каналдаги биринчи видео 2015 йилга келибгина пайдо бўлган: унда Полина дўкон ойнасидаги Минион ўйинчоғини завқ билан ўйнайди.

    Қизиқарли видео етти мингдан ортиқ кўрилади, аммо ўша пайтда Роговцевлар бунга унчалик аҳамият бермайди, балки вақти-вақти билан оила архивидаги видеоларни баҳам кўришни давом эттириб, қизининг қўғирчоқлар билан қандай ўйнаганини, паркларда сайр қилганини жойлайди.

    Шу орада томошалар ва обуначилар сони ўсишда давом этади, охир-оқибат қизалоқнинг ота-онаси болаларнинг YouTube каналини доимий даромад манбаига айлантиришга қарор қилади.

    YouTube канали қандай мавзуларда?

    Биринчи видеолар, юқорида айтиб ўтилганидек, оддий ва маъносиз эди: қизалоқ ўйинчоқлари билан ўйнайди, болалар шоуларида қатнашади, ширинликлар ейди, паркларда сайр қилади. Вақт ўтиши билан ҳар бир видео пухта ўйланган сценарийга эга ҳақиқий шоуга айлана бошлади. Катта бўлган Полина нафақат камера олдида совғаларни очиб, дўконларга ташриф буюради, балки рақсга тушади, қўшиқ айтади ва кулгили воқеаларни ҳам сўзлаб беради.

    Ҳозирда 12 ёшли қизнинг каналларида у қандай қилиб соч турмаклаши ва макияж қилиши, кийим тикиши ва оригинал образлар яратишини кўриш мумкин. У буларнинг барчасини онаси билан қилади, онаси ҳам қизига бажонидил маслаҳат беради ва у билан биргаликда завқланади.

    Полина ҳар доим самимий ва қувноқ, видеолари ҳам енгил ва ижобий атмосферага эга, шу сабабдан ҳам уни ўнлаб мамлакатлардан миллионлаб одамлар кузатади. Турли манбаларга кўра унинг YouTube каналларидаги ойлик даромади 20 минг доллардан 300 минг долларгача.

    Пуллар нимага сарфланади?

    Онасининг сўзларига кўра, пулнинг катта қисми қизининг ўқишига кетади, АҚШда ўқиш жуда қиммат: масалан, Полина кўп йиллар давомида профессионал рақс билан шуғулланади, баъзида ўзининг чиқишлари ва машғулотларининг видеоларини каналига жойлаштиради. Бундан ташқари, Америкада бола келажакда ўқийдиган коллеж учун ҳам маблағ йиғиб борилади.

    Полина Роговцеванинг режалари ва орзулари ҳақида деярли ҳеч нарса маълум эмас: қиз ҳали ўз обуначиларига келажакда нима қилишни истаётганини айтмаган. Бироқ баъзилар у модел, қўшиқчи ёки раққоса сифатида карьерасини яратиши мумкинлигини таъкидламоқда, чунки у бунинг учун барча қобилиятларга эга.

    17.02.2024, 12:30   Изоҳ (0)   23802
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #YouTube#кўнгилочар ўйинлар#ёш блогер#Супер Полина

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Доктор Ҳаус” сериали актёрлари 20 йил ўтиб қанчалик ўзгарган?

    15.02.2024, 12:50

    “Омадли карьера кафолатланган”. Машҳур ота-оналари билан ишлайдиган юлдуз болалар (фото)

    16.02.2024, 13:50

    “Юлдузни ҳар ким олиши мумкин”: Голливуднинг Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга бўлиш қанчага тушади?

    16.02.2024, 15:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.