“Док-1 Макс” ишини кўриб чиқаётган суднинг навбатдаги мажлисида Фармацевтика тармоқларини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари С.Кариевнинг адвокати Темур Раҳматов прокурорнинг музокара сўзидаги маълумотга реплика (суд жараёнида бирор томоннинг қаршилик, норозилик билдириши) қилди.
Прокурор музокара сўзида Кариевнинг айби — унинг пушаймонлик хати, аризаси ва судда келтирилган далиллар орқали ўз исботини топди деди. Бироқ Кариев ҳеч қачон пушаймонлик хати ёзмаганини эслатиб ўтмоқчиман. Кариев “Док-1 Макс” судида сироп бўйича ҳеч қандай айби йўқлиги учун пушаймонлик хати ёзмаган. Фақат битта ариза ёзган, — деди адвокат Раҳматов.
Судья адвокатга “Айнан қайси аризани назарда тутяпсиз? Жабрланувчиларга ёрдам бермоқчи экани ҳақидаги аризаними?”, дея савол берди. Адвокат “Ҳа, Кариевнинг ўзи ҳам ота бўлгани учун, уч нафар фарзанди борлиги учун жабрланувчиларга чин дилдан ёрдам бермоқчи эди, бироқ бу нотўғри талқин қилинди”, дея жавоб қайтарди.
Суд айни пайтда судланувчиларга сўз берди.
Изоҳ (0)