Тошкент шаҳар Миробод туманидаги айрим кўчаларда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, эски отчопар кўчасидаги ҳаводан ўтган магистрал Д-700 миллиметр бўлган иссиқлик қувурида юз берган авариявий ҳолат туфайли бугун, 14 февраль куни тумандаги айрим манзилларда соат 10:00 дан иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади. Манзиллар:
- Саракўл, Фарғона йўли, Абдурауф Фитрат, Олтинкўл, Янги замон, Таллимаржон, Сайҳун кўчалари.
Айни вақтда аварияни бартараф этиш бўйича Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК ходимлари томонидан ишлар олиб борилмоқда, соат 19:00 да иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти аҳолига етказилади.
Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.
Изоҳ (0)