• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    2024 йилда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида қандай ўзгаришлар бўлади?

    Бугун, 12 февраль куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида 2024 йилда бажариладиган ишлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Президент матбуот хизмати тарқатган хабарларга кўра, бу йил соҳада қатор ўзгаришлар бўлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Энди четдан келтирилган чигитни экиш мумкин

    Йиғилишда жорий йилдан бошлаб, чет элдан олиб келинган чигитни экишга рухсат берилгани маълум қилинди.

    Лекин, шу пайтгача Пахтачилик кенгаши, Карантин агентлиги, вилоят ҳокимлари бир тўхтамга келиб, қаердан, қандай навли уруғ олиб келиб, қаерга экишни ҳал қилмагани кўрсатиб ўтилди, — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда бир ой ичида хориждан 3 минг тонна уруғлик чигитни олиб келиш топшириғи берилган. Жорий йилда 100 минг гектарда юқори ҳосилдор хорижий пахта навларини экиш муҳимлиги таъкидланган. Шу билан бирга, ўғит таннархини 15 фоизга камайтириб, қишлоқ хўжалигини 900 минг тонна минерал ўғит билан таъминлаш вазифаси қўйилди.

    Ғалла учун имтиёзли кредит

    Маълумотларга кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда ғалла ҳосили илк бор 8 миллион тоннага етди.

    Фермерлар манфаатдорлигини янада ошириш учун бу йил ғаллачиликда ҳам янгиликлар қилиниши кутилмоқда. Хусусан, пахтадаги каби ғаллада ҳам имтиёзли кредитни тўғридан тўғри фермерга бериш тизими йўлга қўйилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бундан ташқари, давлат ресурси учун харид қилинган буғдойни даладан ташиб келиш ва сақлаш харажати 2024 йилда ҳам тўлиқ бюджетдан қопланади.

    Жорий йилги пахта ва ғалла ҳосили учун давлат бюджетидан 10 триллион сўмдан зиёд имтиёзли кредитлар ажратилади.

    Ўғит сақлаш омборлари қурилади

    Йиғилишда президент 70 та туманда минерал ўғит сақлаш омборларини ташкил қилиш бўйича топшириқ бергани маълум қилинди. Эндиликда омборлардаги ўғитлар қолдиғини кунлик мониторинги юритилади. Февраль апрель ойларида биржага чиқадиган минерал ўғитнинг кунлик ҳажмини 6 минг тоннадан 9 минг тоннага оширилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Жорий йилда жойлардаги омборлардан кластер ва фермерларга минерал ўғитни ташишда транспортни логистика порталида мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинади. Шунингдек, фермерларга ёқилғини ўз вақтида етказиб беришда назорат кучайтирилади.

    Фермер пахтани биржада сотиши мумкин

    Йиғилишда соҳада ҳисоб-китоб интизомида камчиликлар борлиги айтилган. Масалан, кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги ҳали тўлиқ тўланмаган.

    Янги тизимга кўра, олдинги қарзини 1 апрелгача ёпмаган кластер билан фьючерс шартномаси бекор қилинади ва фермерга пахтани биржада сотишга рухсат берилади. Маълумотни электрон платформага тўлиқ киритган ва фьючерс шартнома имзолаган фермерга кредит кўпи билан уч кун ичида ажратилиши шартлиги таъкидланди, — дея хабар берди президент матбуот хизмати.

    Янги дастур ва лойиҳалар

    Йиғилишда бу йил 127 минг гектарда тупроқ унумдорлигини ошириш ва 677 минг гектар яйловларни деградациядан чиқариш бўйича янги дастур амалга оширилиши айтилган.

    Жорий йилда боғ, токзор, сабзавот, полиз, озуқа экини ва иссиқхонадан иборат 1,8 миллион гектар ерларни ҳам тўлиқ рақамлаштиришга топшириқ берилди. Шунингдек, ушбу ерларда экинлар жойлашуви, вегетация жараёни, ҳосилдорлиги, минерал ўғит сарфи “Агроплатформа”да юритилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда мева-сабзавот етиштириш ва экспортини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

    Шу мақсадда аҳолига яна 60 минг гектар ерларни тарқатишга қарор қилинди. Бунинг натижасида 1,5 миллион тонна қўшимча маҳсулот олиб, экспортни яна 200 миллион долларга ошириш мумкин бўлади, — дея қайд этилади хабарда.

    Турли йўналишларга кредитлар берилади

    Бу йил аҳолига бўлиб берилган ер майдонлари ҳамда томорқа ерларида маҳсулот етиштириш учун 1 триллион сўм кредит ажратилади. Мазкур кредитлар кооперация асосида маҳсулот етиштириш, техника, айланма маблағ учун 100 миллион сўмгача гаровсиз, 150 миллион сўмгача гаров таъминоти 50 фоизга пасайтирилган ҳолда берилади.

    Фермер ва деҳқонларга 10 мингта техника 10 йил муддатга (3 йил имтиёзли давр билан) лизингга берилади. Четдан олиб келиниб, лизингга бериладиган мотокультиватор ва минитракторларга божхона имтиёзи 3 йилга узайтирилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шунингдек, иссиқхоналарда маҳсулот етиштиришни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чоралар белгиланди. Бунда иссиқхона хўжаликларини кредитлаш механизмини қайта кўриб чиқилади.

    Президент ёнилғисиз иситиладиган, ихчам иссиқхоналарни барпо қилиш тажрибасини қўллаб-қувватлаб, тайёр ҳолда топшириш шарти билан 10 сотихли 200 тагача ихчам иссиқхона қуриш вазифасини қўйди. Ушбу мақсадларга “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади, — дея маълум қилинди хабарда.

     

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қишлоқ хўжалигига инвестициялар жалб қилиш

    Хабар берилишича, йиғилишда масъулларга 2024 йилда мавжуд лойиҳалар ҳисобидан 655 миллион доллар хорижий инвестицияни ўзлаштириш вазифаси қўйилган. Шунингдек, тўғридан тўғри инвестиция иштирокида 500 миллион долларлик янги лойиҳаларни бошлаш муҳимлиги таъкидланган. Бунда, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси ваколатхонасини Ўзбекистонда очиш зарурлиги қайд этилган.

    Йиғилишда гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида 315 миллион доллар ресурс йўналтирилиши белгиланди. Бу маблағ чорва комплексини ташкил қилиш, қорамол олиш, омихта ем чиқариш учун миллий валютада 17 фоиздан 3 йил имтиёзли давр билан 10 йилга берилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Чорва хўжаликларини айланма маблағ билан таъминлашга ҳам 1 триллион сўм имтиёзли кредит йўналтирилади. Ушбу кредитларнинг 18 фоиздан ошган қисми Тадбиркорлик жамғармаси ҳисобидан барча тадбиркорларга қоплаб берилади.

    12.02.2024, 15:39   Изоҳ (0)   21101
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 90 миллиард доллардан ошди

    08.02.2024, 12:49

    Ўзбекистонда инфляция пасайиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ошган

    09.02.2024, 11:40

    Давлат ташкилотлари ходимларига январнинг II ярмида қанча ойлик тўлангани очиқланди

    09.02.2024, 13:25

    Харажатлар даромаддан доимгидек кўп. Ўзбекистон бюджетида тақчиллик давом этмоқда

    07.02.2024, 10:35

    Ўзбекистон иқтисодий ўсишига салбий таъсир этувчи хатарлар маълум қилинди

    06.02.2024, 19:20

    “Бир ишчи ‘дом’ қура олмайди-ку”. Қурилиш фирмалари ишчилар сонини яшириш орқали солиқдан қочаётгани айтилди

    06.02.2024, 17:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Адолат қарор топди: қашқадарёлик фермернинг банк сотиб юборган ҳайдов трактори қайтариб бериладиган бўлди

    Ўзбекистон | 19 июн, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ал-Аҳли”ни мағлуб этди

    Спорт | 19 июн, 23:15

    “Дарё” дайжести: 19 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 июн, 23:05

    Bentley автотураргоҳи ва шахсий лифти бор 37,5 млн долларлик пентхаус тақдим этди

    Лайфстайл | 19 июн, 22:55

    Хонанда Фаррух Хамраев жаримага тортилди 

    Ўзбекистон | 19 июн, 22:45

    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг

    Реклама | 19 июн, 21:00

    Трамп сиёсати туфайли йил бошидан бери 1 миллионга яқин мигрант АҚШни тарк этди 

    Дунё | 19 июн, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.