• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ёнаётган ўрмонлар, вафот этаётган шахслар, миллиардлаб зарар ва кучсиз жазо чоралари — Сенатдаги қонун муҳокамаси

    Сенатнинг эллигинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.

    Таъкидланганидек, 2023 йилда 10 минг 204 та ёнғин ҳодисаси юз бериб, унда 251 нафар фуқаро жабрланган, шундан 79 нафари вафот этган, жисмоний ва юридик шахсларга эса 270,4 миллиард сўмлик зарар етказилган.

    Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш, агар ёнғин чиқишига олиб келган бўлса, маъмурий жавобгарликни белгилаш кўзда тутилмоқда. Бунда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс кодекснинг 38-моддасига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида келтирилган зарарни қоплашдан озод этилмайди.

    Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилиб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳуқуқбузарликларга нисбатан қўлланадиган жазо санкцияларини ошириш кўзда тутилмоқда.

    Маълум қилинишича, 2018—2022 йилларда республика ўрмон хўжаликларида жами 40 та ёнғин ҳисобга олиниб, натижада 431 гектар ўрмонзорларга жиддий зиён ва 20,296 миллиард сўмдан зиёд зарар етган.

    Танзила Норбоева
    Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

    Сенат раиси Танзила Норбоеванинг таъкидлашича, келгусида бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритилиб, унга кўра, ўрмонда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш оқибатида ёнғин чиқишига олиб келса, фуқаро базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахс эса 20 бараваридан 25 бараваригача жаримага тортилади.

    Амалдаги қонунчиликда одамларнинг соғлиғига ёхуд ўзганинг мол-мулкига зарар етмаган бўлишига қарамасдан, шахснинг эҳтиётсизлиги ёки ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлиги туфайли ёнғин содир бўлганда ҳуқуқбузарнинг ижтимоий ҳимоясини таъминловчи норма мавжуд эмас эди.

    Бу эса амалиётда муайян қийинчиликларни ва ҳуқуқбузарга нисбатан жазо чораларини қўллаш ҳолатларининг содир этилишига олиб келаётган эди.

    Эндиликда кодексга киритилаётган қўшимча билан фуқаронинг айби билан уй-жой фондида рўй берган ёнғин ўзгаларга ва ўзгалар мол-мулкига зарар етказмаганда, бундай фуқароларни жавобгарликдан озод этиш назарда тутилмоқда, — деди Сенат раиси.

    Қонун муҳокамасида сенатор Толибжон Мадумаров бугунги кунда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳуқуқбузарларга нисбатан қўлланаётган енгил жазо чоралари кутилаётган натижани бермаётганини айтиб ўтди.

    Толибжон Мадумаров
    Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

    Биргина мисол, 2023 йил 12 июнь куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги “Ризқ барака савдо комплекси”, “Қўқон истиқлол савдо комплекси”, “Буюк ипак йўли савдо комплекси” ва “Қўқон савдо комплекси” МЧЖларга қарашли савдо комплекслари ва уларга туташ қурилган ҳамда савдо шохобчалари сифатида фойдаланиб келинган 10 та аҳоли яшаш хонадонлари 950 метр квадрат майдонда ёнган.

    Тўртала савдо комплексларида ҳам ёнғиндан олдин бизнес-омбудсманини хабардор қилган ҳолда текширувлар ўтказилган, объект раҳбарларига давлат ёнғин назоратининг ёзма кўрсатмалари тақдим этилган ва ҳар бирида раҳбар ҳамда масъул шахсларга нисбатан кодекснинг 211-моддасига мувофиқ маъмурий чоралар қўлланган, — деди Толибжон Мадумаров.

    Санжар Зуфаров
    Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

    Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Санжар Зуфаровнинг алоҳида таъкидлашича, ҳукумат комиссияси содир бўлаётган ёнғинларни жойига чиқиб ўрганиб келиб, шундай хулоса қилдики, давлат ёнғин назорати инспекторлари томонидан берилаётган жазо чоралари етарли эмаслиги натижасида шундай ҳолатлар содир бўлмоқда.

    Бир ҳафта аввал Андижон вилоятидаги Шаҳрихон бозорида ёнғин содир бўлди. Агар бозордаги тадбиркорлар Қўқон бозорида бўлган ёнғиндан хулоса чиқаришганида эди, бундай ҳолат такрорланмас эди, — деди ФВВ вакили.

    Сенаторлар “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонунни маъқуллади.

    09.02.2024, 15:08   Изоҳ (0)   5216
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қўқондаги бозорда яна ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди

    27.08.2023, 01:41

    Ёнғин содир бўлган омбор божхона органлари бино ва иншоотлари сирасига кирмайди — Божхона қўмитаси

    28.09.2023, 12:51

    Андижонда газ балони омборида ёнғин чиқди. Бир киши жароҳатланган 

    14.01.2024, 08:18

    Тошкент шаҳар экология бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    09.02.2024, 15:08

    “Бизни талабалар ётоқхонасидан мажбуран чиқаришяпти” — Ўзбекистон давлат санъат ва маданияти институти раҳбарияти вазиятга изоҳ берди (видео)

    09.02.2024, 14:55

    Ўзбекистонда ҳукумат ваколатлари кенгайтирилмоқда

    09.02.2024, 14:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Ясмин Зоитова, янги машинали бўлган Раъно Шодиева, қайнонасига iPhone совға қилган Афруза

    Маданият | 19 июл, 09:31

    Россиялик болалар дам олиш учун Ўзбекистондаги оромгоҳга келди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:14

    “Реал” Родригонинг келажаги борасида музокара бошлади

    Спорт | 19 июл, 08:57

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.