Ўзбекистонда ҳукуматнинг иқтисодиёт, бюджет, молия, солиқ, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги ваколатлари кенгайтирилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси 9 та боб, 55 моддадан иборат. Мазкур қонун лойиҳасида бир қатор янгиликлар назарда тутилмоқда. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг мақоми, шакллантириш тартиби, асосий ваколатлари тўғрисидаги бир қатор моддаларга тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиляпти.
Шу билан бирга, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг мақоми, уларни ташкил этиш ва тугатишнинг аниқ, ягона тартиби белгиланмоқда.
Янги таҳрирдаги Конституциядан келиб чиқиб, ҳукуматнинг иқтисодиёт, бюджет, молия, солиқ, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги ваколатлари кенгайтирилмоқда.
Қонун лойиҳаси айни вақтда масъул қўмита томонидан сиёсий партиялар фракциялари йиғилишлари кун тартибига муҳокамадан ўтказиш учун киритишга тайёрланмоқда.
Изоҳ (0)