Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани тоғли Чимён массивида кучли қор ёғмоқда. Бу ҳақда иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳатов хабар бермоқда.
Аввалроқ Қамчиқ довонида қор ёға бошлагани ҳақида хабар берилган эди.
“Йўлларда кўриш даражаси 900 метрни, шамол 3—7 метр/секундни, ҳаво ҳарорати +1 даражани ташкил этмоқда. Қор ёғиб турган пайтда довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслиги учун қум-туз аралашмаси сепиш ишлари амалга оширилмоқда, — дейди бу ҳақда хабар берган масъул.
“Ўзгидромет” 8 декабрь, жума куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғиши мумкинини айтганди. Унга кўра, Тошкентда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 12-15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-5 даража илиқ бўлади.
Айни вақтда Навоий вилояти Конимех туманида ҳам қор ёға бошлаган.
Изоҳ (0)