Ўзбекистонда фуқароларни 16 ёшдан жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш жорий этилади.
Президент томонидан 7 февраль куни имзоланган қонун билан киритилган ўзгартиришга кўра, гербли гувоҳномаларда давлат герби ва QR код (матрик штрихли код) тасвири мавжуд бўлиши ҳақидаги талаб “Оила кодекси”да мустаҳкамлаб қўйилди.
Шунингдек, “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунига жамғариб бориладиган пенсия тизимида 16 ёшга тўлган фуқароларни ҳисобга қўйиш уларга идентификацияловчи ID карталарни бериш билан бир вақтда амалга оширилишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилди.
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, белгиланган ҳолларда, лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш учун ариза талабгорнинг хоҳишига кўра, рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юборилиши мумкин бўлди.
Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган тадбиркорлик субъектининг қайта рўйхатдан ўтказилиши учун асос бўлган маълумотларни кўрсатган ҳолда, махсус электрон тизим воситасида ваколатли органга хабарнома юборади. Рўйхатдан ўтказувчи орган орқали лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштиришда йиғим ундирилмайди. Илгари бундай қоида мавжуд эмас эди.
Изоҳ (0)