Бухоронинг икки шаҳрида вилоят ҳокими қарори билан автобус йўлкира нархлари ошди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Унга кўра, Бухоро ва Когон шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизматларининг чекланган тарифи автобусларда ва йўналишли таксиларда 2000 сўм миқдорида белгиланди. Вилоят ҳокимининг 2021 йил 8 ноябрдаги “Шаҳар йўловчи ташиш транспортида йўловчилар ташиш тарифларини белгилаш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотди.
Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Мазкур қарор ижросининг назорати вилоят ҳокимининг ўринбосари зиммасига юклатилди.
Изоҳ (0)