Жиззахда ноқонуний йўллар билан енгилроқ жазо тайинлатиб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро Р.А. “Т-Ш.” МЧЖ раҳбари Д.Э.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 15 минг доллар эвазига енгил жазо тайинлатиб беришини айтиб, шундан 5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, декабрь бошларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати катта консултанти фуқародан 10 минг доллар олган вақтида ушланган эди.
Изоҳ (0)