Сурхондарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Термиз туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 30 январь куни соат 16:45 ларда Термиз тумани “Гулбаҳор” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4R 99 автомобиль йўлининг 25-километрида 35 ёшли ҳайдовчи Nexia-3 автомашинасини дастлабки маълумотларга кўра, юқори тезликда бошқариши натижасида эҳтиётсизлик қилиб, йўлнинг ўнг томон қатнов қисмидан четга чиқиб ағдарилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автомашина салонида бўлган, 2003 йилда туғилган йўловчи аёл олган тан жароҳатлари сабабли вафот этган. Автомашина ҳайдовчиси эса туман шифохонасига ётқизилган.
Бир неча кун олдин Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида Kia билан тўқнашган Malibu ағдарилиб кетганди. Ундан олдин эса Тошкентда Malibu-2 билан тўқнашган Spark ҳайдовчиси вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)