Самарқанд вилояти Пахтачи туманида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган хонадон аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда “Бўстон” МФЙдаги хонадонда яшовчи М.А. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, қўлбола усулда ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келгани аниқланган. Хонадондан 540 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 1 790 килограмм пахта чигити ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
- Сурхондарёда ҳам июнь ойида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинганди.
- Хоразмда бўлса инсон соғлиғи учун хавфли спиртли ичимликларни тайёрлаб келган шахс фаолиятига чек қўйилгани,
- Наманганда 550 миллион сўмлик дори воситалари йўқ қилингани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)