Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида унинг розилигисиз ота-онаси унаштирган қиз мурожаат билан чиққан эди. У болалар омбудсманига такроран мурожаат қилди.
Ушбу қизга ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери тақдим этилиб, унинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилган. Ҳимоя ордери берилган бўлса-да, О.Б (йигит) унга тазйиқ ва руҳий босим қилишни давом этган.
Шу сабабли 29 январь куни О.Б. бундай ҳаракатлари учун маъмурий тартибда ушланиб, бугун, 30 январь куни Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 206-(1) моддаси (Тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик) билан 10 суткага маъмурий қамоққа олинди.
Изоҳ (0)