Канаданинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар берди.
Вазир Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Алан Ҳемсон билан учрашган. Элчи Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган.
“Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Алан Ҳемсон жаноблари билан учрашиш ва унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилишдан мамнунмиз. Жаноб Ҳемсоннинг минтақамиз бўйича бой тажриба ва билимга эгалигини қадрлаймиз. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги жаноб элчининг Ўзбекистон—Канада икки томонлама муносабатларида фойдаланилмаган улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришга ҳисса қўшиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёр”, — дейди вазир.
Изоҳ (0)