• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Болалар вафот этгач, дорилардаги икки хил заҳарли моддани аниқлаш тартиби йўлга қўйилган”. “Док-1 Макс” судида адвокат жамоатчиликка номаълум ҳолатни очиқлади

    Ўзбекистонда 68 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлгани айтилаётган “Док-1 Макс” бўйича бўлиб ўтаётган судда адвокатлардан бири сироп таркибидаги заҳарли моддаларни аниқлаш тартиби мамлакатда 2023 йилнинг 10 августидан бошлаб йўлга қўйилганини, унга қадар дорилар таркибидаги бу заҳарли моддаларни аниқлаш тартиби нафақат Ўзбекистонда, бутун дунёда ҳам йўлга қўйилмаганини билдирди. Бу ҳақда судда қатнашган “Дарё” журналисти хабар берди. 

    Фото: “Дарё”

    Судланувчи С.К.нинг адвокати Худойберганов суднинг 23 январь куни давом этган навбатдаги мажлисида суд ҳайъатига илтимоснома киритиб, Ўзбекистонда дорилар таркибидаги этиленгликол ва диэтиленгликолни аниқлаш тартиби 2023 йилнинг август ойидан йўлга қўйилганини, унгача бундай тартиб бўлмаганини, бунга қадар “Док-1 Макс” таркибидаги шу моддалар натижасини кўрсатиб бўлганини, шу боис маслаҳат уйида ҳолатга эътибор қаратиш лозимлигини илтимос қилди. 

    Синчковлик билан ўтказилган суд тергови натижасида аниқландики, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун, қонуности ва махсус норматив ҳужжатларида, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги қарори билан тасдиқланган “Дори воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламенти”, давлат Фармакопияси ва Ўзбекистонда тан олинган Европа ва Британия фармакопияларида ҳам сироп кўринишидаги дори воситалари таркибидаги этиленгликол ва диэтиленгликол моддаларнинг мавжудлигини текшириш талаб этилмаган бўлган. 2023 йил августдан шундай талаб қўйилди, — дейди адвокат. 

    Адвокатнинг маълумот беришича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2022 йилнинг 5 октябрь куни Гамбияда Ҳиндистоннинг Maiden Pharmaceuticals номли ишлаб чиқарувчисининг 4 та дорисида, 2022 йилнинг 2 ноябрь куни Индонезияда маҳаллий “Афи Фарма” номли ишлаб чиқарувчисининг 8 та дорисида ва 2023 йилнинг 11 январь куни Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг Marion Biotech номли ишлаб чиқарувчининг 2 та дори воситасида этиленгликол ва диэтиленгликол моддалари меъёридан анча юқори дозаларда аниқланганини расмий сайтлари орқали ошкор қилган.

    Шундан сўнг, 2023 йил февраль ойида ЖССТнинг расмий сайтида халқаро фармакопияга киритиш учун “Ичиш учун қўлланиладиган суюқ дори воситалар таркибида диэтиленгликол ва этиленгликол синовлари”, деб номланган ҳужжат лойиҳаси муҳокамага жойлаштирилган. Ушбу ҳужжат лойиҳасида яқин кунларда бир қанча дори воситаларида мумкин бўлмаган миқдорларда этиленгликол ва диэтиленгликол аниқланиши ҳамда беморларнинг хавфсизлиги хатар остига қўйилганлиги қайд этилган. Ҳужжат лойиҳаси бўйича 2023 йил апрель ойигача сифат назорати, фармакопия кўрсатгичлари муҳокамаси ўтказилиши, 2023 йил июль август ойларида ҳужжат лойиҳаси очиқ муҳокамага чиқарилиши, 2023 йил октябрь ойида эса Фармацевтик моддаларнинг спесификациялари бўйича Эксперт комитетига тақдим қилиниши белгиланган.

    Муҳокама ҳужжатида этиленгликол ва диэтиленгликолни аниқлашда юқори аниқлик берувчи ва кенг қўлланиладиган усул сифатида “Газ хромотография” усули тавсия этилган. “Газ хромотография” ускуналари мавжуд бўлмаган ҳолатларда давлат сифат назорат лабораторияларида, альтернатив усул сифатида “Юпқа қаватли хромотография” усули билан бирламчи скрининг синовларни ўтказиш методикалари келтирилган. Айнан ЖССТ томонидан “Ичиш учун қўлланиладиган суюқ дори воситалар таркибида диэтиленгликол ва этиленгликол синовлари”, деб номланган ҳужжат лойиҳаси 2023 йил июль ойида кенг омма муҳокамаси учун сайтига жойлаштирилган.

    Ўзбекистон Фармакопия қўмитаси томонидан 2023 йил 10 август куни “Дори воситаларида этиленгликол ва диэтиленгликолларнинг чинлик ва миқдорини аниқлаш”, бўйича илк бор умумий фармакопия мақоласи қабул қилинган экан. Мақола таркибида пропиленгликол, глисерин, сорбитол, полиэтиленгликол ёрдамчи моддалар мавжуд бўладиган дори воситаларида этиленгликол ва диэтиленгликолларнинг чинлик ва миқдорини аниқлаш учун 3 та усулни “Юпқа қаватли хромотография”, “Юқори суюқлик хромотография”си ва “Газ хромотография”сини таклиф қилган. Демак, бу дори воситаларида этиленгликол ва диэтиленгликолларнинг чинлик ва миқдорини аниқлаш амалиёти ва талаби Ўзбекистонда 2023 йил 10 август кунидан бошлаб расман амалда эканлигини билдиради, — дейди адвокат. 

    Адвокат суд маслатхонаси ушбу маълумотларга эътибор қаратиши ва ҳукм чиқаришда шуларни инобатга олиши кераклигини сўради.

    Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика суд тиббий экспертизаси илмий-амалий маркази ва унинг ҳудудий филиаллари хулосаларига кўра, “Док-1 Макс” ва “Амбронол” (сироп) дори воситаларини истеъмол қилган 68 нафар бола ўлимига мазкур дори воситалари таркибидаги этиленгликол ва диэтиленгликол ёт моддаларидан заҳарланиш сабаб бўлган. Доридан заҳарланган болаларда ўткир буйрак етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги келиб чиққан.

    Суднинг дастлабки мажлисларида сўз олган судланувчиларнинг қайд этилишича, “Док-1 Макс” сиропи Ўзбекистонга дастлаб 2012 йил олиб кирилган. 2021 йил 22-октябрь куни “Док-1 Макс” сиропини рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг муддатини узайтириш учун Давлат марказига ариза топширилган. Ҳужжатларда сиропни ишлаб чиқарувчи Marion Biotech Pvt.Ltd компаниясининг GMP сертификати муддати 2021 йил 24-октябрь куни тугаши кўрсатилган бўлган.

    “Док-1 Макс” суди мажлисларида қатнашиб сўз олган бир нечта судланувчи ва мутахассис гувоҳлар “Док-1 Макс” сиропи қайта рўйхатдан ўтказилаётган пайтда ҳам халқаро стандарт асосида текширувдан ўтказилганини, шу сабаб сироп таркибидаги заҳарли модда аниқланмаганини билдирганди. Уларнинг айтишича, нафақат “Док-1 Макс” таркиби, Ўзбекистонга кириб келаётган бошқа дорилар таркиби ҳам халқаро стандарт асосида текширилса, ундаги заҳарли моддани аниқлаб бўлмасди. Қачонки, қўшимча текширув қилинса, заҳарли дорининг Ўзбекистонга кириб келишига тўсқинлик қилиш мумкин.

    Ўзбекистонда йилига мингдан ортиқ дори воситалари давлат рўйхатидан ўтказилади. Шу сабаб мана бу дорини мана бу тартиб бўйича рўйхатдан ўтказасан, дея халқаро стандарт қабул қилинган. Фармакопиянинг халқаро стандартини бизникилар ҳам (Ўзбекистон ҳам дейилмоқда — таҳририят изоҳи) қабул қилишган. Лекин у ердаги хатони оладиган бўлсангиз, бошига, 90 йилларга қайтиб фармакопияни тасдиқлаган, Британияда ўтирган фан докторини бу ёққа олиб келиб қўйиб, нега сен ўша пайтда бундай хато қилгансан, дейишимиз керак бўлади, — деганди судланувчилардан бири. 
    25.01.2024, 18:31   Изоҳ (0)   10353
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #док макс#адвокат#судланувчи#суд

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Док-1 Макс” судида сироп сабаб вафот этган болалар 68 нафар экани расман эълон қилинди

    10.01.2024, 12:58

    “Боламни гапириб, ўйнаб юрган ҳолатига қайтариб беринг. Мен сизга 3 млрд сўм бераман” — “Док-1 Макс”дан фарзанди ногирон бўлиб қолган ота

    12.01.2024, 23:38

    Бири 5 млрд сўраса, иккинчиси 8 млрд талаб қилди: “Док-1 Макс” судида сироп сабаб боласи ногирон бўлиб қолганлар тингланмоқда 

    17.01.2024, 19:30

    “Док-1 Макс” судида учинчи маротаба ҳиндистонлик судланувчига қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартириш сўралди

    19.01.2024, 11:50

    “68 нафар болани қириб ташлашди. Улардан президент, бош вазир чиқиши мумкин эди” — “Док-1 Макс” судидаги жабрланувчи 

    20.01.2024, 00:03

    Фармацевтика агентлигининг “Док-1 Макс” бўйича судланаётган собиқ раҳбари танасида жароҳатлар аниқланмагани маълум қилинди. У аввалроқ терговда қийноққа солинганин...

    24.01.2024, 20:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.