Футбол бўйича Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган ўйинлар 25 январь, пайшанба куни бўлиб ўтди.
F гуруҳидан ўрин олган икки ўйин ўтказилди. Саудия Арабистони гуруҳ босқичининг сўнгги турида Таиландга қарши баҳс олиб борди. Биринчи бўлимнинг ўзида Таиланд 2 марта, Саудия эса бир мартадан офсайддан гол урди. Шунингдек, саудияликлар бир марта пенальтидан ҳам фойдалана олмади.
Иккинчи бўлимда ҳам дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди ва жамоалар дуранг қайд этди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Қирғизистон Уммон билан баҳсда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Уммон сафида Муҳсин ал-Гассани гол урган бўлса, Қирғизистон терма жамоаси таркибида Жоэл Кожо ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Осиё Кубоги
3-тур баҳслари
25 январь, чоршанба
Саудия Арабистони — Таиланд 0:0
Қирғизистон — Уммон 1:1
Голлар: 0:1 — 8 Муҳсин ал-Гассани, 1:1 — 80 Жоэл Кожо.
Изоҳ (0)