Тошкентдаги My cars автомаркази одамларни алдаб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан “Дарё”га маълумот берди.
Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ТБ Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов олиб борган.
Жиноят иши доирасида беш киши терговга жалб қилинган. Уларнинг уч нафарига қамоқ эҳтиёт чораси, икки нафарига сиртдан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланиб, қидирув эълон қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари якунланиб, иш судга юбориш арафасида турибди.
Изоҳ (0)