Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 23 январь куни давлат ташрифи билан Хитойга жўнаб кетди.
Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Кун тартибидан Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кенг кўламли амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Шунингдек, давлат раҳбари Хитой ҳудудларидан бирига ташриф буюриб, ушбу мамлакат етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг май ойида Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Хитойга борганди. Ўшанда Ўзбекистон президенти “Марказий Осиё—Хитой” биринчи саммитида иштирок этган эди.
Изоҳ (0)