Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзоси бўлган андижонлик эркак қидирилмоқда. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ахмаджонов Омониллохон 1993 йил Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида туғилган. Суриядаги “Катиба Тавҳид вал-Жиҳод” террорчилик ташкилоти аъзоси. У 2018 йилда мавсумий ишлаб келиш мақсадида Туркиянинг Истанбул шаҳрига бориб, қурилиш ишларида ишлаган. Шу вақтда халқаро террористик ташкилот раҳнамоларининг таъсирига тушган.
Шундан сўнг Туркия орқали Сурияга ўтган. Олиб борилган суриштирув тадбирлари натижасида у Суриянинг Идлиб шаҳрида халқаро террористик ташкилотининг “Катиба Тавҳид вал-Жиҳод” жамоатига қўшилиб, ҳозирда жанговар ҳаракатларда қатнашмоқда. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 155-моддаси ҳамда 244-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
Изоҳ (0)