Сирдарё вилояти Гулистон туманида салонида ўқувчилар бўлган Gentra каналга тушиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан “Дарё”га маълумот берди.
Унда айтилишича, вояга етмаган М.И. тегишли ҳужжатларсиз бувиси Б.И. га тегишли бўлган қизил рангли Gentra’ни Гулистон тумани, “Иноқлик” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Дўстлик канали бўйидаги автойўлда бошқариб бораётиб, бошқарувни йўқотиши натижасида, мазкур каналга тушиб кетган ва йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган.
Вояга етмаган М.И. йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган вақтда машинада йўловчилар, унинг синфдошлари вояга етмаган С.В., С.В., Н.И. ва Д.Н. бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганидан сўнг, автомашинадан М.И., Н.И. ва Д.Н. автомашина ойналарини синдириб, сувдан чиққан, бироқ вояга етмаган С.В. ва С.В. чиқолмаган.
Gentra фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари томонидан Дўстлик каналидан олиб чиқилганда, вояга етмаган С.В. ва С.В.ларнинг мурдаси топилмаган бўлиб, ҳозирда уларни топиш чоралари кўрилмоқда.
Ҳодиса содир бўлган жой вилоят прокурори, вилоят ИИБ бошлиғи, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи иштирокида ҳамда вилоят тергов-тезкор гуруҳи, ЭКБ экспертлари, фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари, иштирокида кўздан кечирилиб, процессуал тартибда баённома расмийлаштирилди.
Изоҳ (0)