Тукиянинг Истанбул шаҳридаги касалхонада ўзбекистонлик аёл вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.
12 январь куни соат тахминан 20:00 ларда Ўзбекистон фуқароси, 1987 йилда туғилган аёл О.Т. соғлиғи ёмонлашгани туфайли Истанбул шаҳридаги Саматя шифохонасига ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган шошилинч тиббий ёрдамга қарамасдан унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
Марҳуманинг Туркияда яқин қариндошлари бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳолатга аниқлик киритиб, унинг Андижон вилоятида яшовчи яқинлари билан алоқа ўрнатиб, воқеа тафсилотлари батафсил тушунтирилган.
Бош консулхона томонидан ҳолат юзасидан барча зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиши ташкил этилиб, марҳуманинг жасадини қисқа вақт ичида Ўзбекистонга жўнатиш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ (0)