• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Украина ва Буюк Британия хавфсизлик бўйича тарихий келишувни имзолади: у нима ҳақида?

    Украина, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган қироллиги Киевда хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади. Ҳужжатга Украина президенти Владимир Зеленский ва Буюк Британия бош вазири Риши Сунак имзо чекди. Бу ҳақда UNIAN хабар берди.

    Фото: Reuters

    Буюк Британия Украина билан ҳамкорлик бўйича бундай ҳужжатни имзолаган дунёдаги биринчи давлат бўлди. У Украина хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида Британия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ва ноҳарбий ҳамкорликни расмийлаштиради. 

    Келишувга кўра, келажакда Россия ҳужуми содир бўлган тақдирда Британия Украинага тез ва кечиктирмасдан зарур ёрдам, жумладан қуруқлик, денгиз ва ҳаво ҳудудидаги тажовузни қайтариш учун замонавий қурол-яроғлар юборади.

    “Бугун Европа тарихи ўзгарган кун. Украина ва Буюк Британия хавфсизлик бўйича янги ва мисли кўрилмаган келишув тузди. Бу бизнинг ҳамкорлигимиз, хусусан, Буюк Британиянинг нуфузли глобал қудрати томонидан берилган хавфсизлик кафолатлари туфайли юзага келадиган ҳақиқатдир. Агар 1991 йилдан кейин Британия ва бошқа давлатлар билан хавфсизлик кафолатларининг бундай даражасига эришилганида, Россиянинг агрессияси бўлмас эди”, — деди Зеленский.

    Британия билан мазкур келишув муддати 10 йил. Бу муддат глобал лидерлар томонидан тузилган бошқа шунга ўхшаш хавфсизлик шартномалари каби узайтирилиши мумкин.

    “Бирлашган Қироллик Украинанинг НАТОга қўшилишини қўллаб-қувватлаётганини ва Украина хавфсизлиги бутун Евроатлантика хавфсизлигининг бир қисми эканини тан олишини алоҳида қадрлайман. Шунинг учун ҳам тақдим этилган кафолатлар бизнинг НАТОга аъзо бўлгунимизча амал қилади”, — деб таъкидлади Зеленский.

    У агар Украина НАТОга аъзоликни келишувнинг ўн йиллик муддатидан олдинроқ қабул қилса, “яратилган хавфсизлик архитектураси аслида бутун Альянснинг хавфсизлик тизимига киритилади”.

    Зеленскийнинг аниқлик киритишича, Украина Британия билан барча соҳаларда: қуруқликда, ҳавода, денгизда ва киберкосмосда, кенг сиёсий ўзаро ҳамкорлик ва қуроллар бўйича хавфсизлик борасида келишиб олган. Унинг сўзларига кўра, агар керак бўлса, Украина ва Буюк Британия қўшимча соҳавий келишувлар тузиши мумкин.

    Зеленский Украина ва Буюк Британиянинг умумий вазифаси аввало Россия агрессиясини тўхтатиш ва Украинани мустаҳкамлаш, кейин эса биргаликда Украинага ҳеч қачон такрор ҳужум бўлмаслигини таъминлаш эканини таъкидлади. 

    “Британия раҳбарияти бошқалардан олдинда ва керак бўлганда ёрдам беради. Энди биз биргаликда хавфсизлик соҳасида ҳамкорликнинг глобал миқёсдаги муҳим намунасини яратдик”, — дея қўшимча қилди Зеленский.

    Унинг айтишича, Британия билан келишув Украинанинг бошқа ҳамкорлари билан ҳам худди шундай иш олиб бориш учун асос бўлади. Зеленский бугун айнан нимага эришилгани ҳақида ҳам гапирди.

    “Биз Украинани ҳар йили қўллаб-қувватлашга келишиб олдик. Хусусан, молиявий кўмак 2024 йил учун 2,5 миллиард фунт стерлинг. Ёрдам кўрсатиш кейинги йилларда ҳам давом этади. Бу келишув эса 10 йилга мўлжалланган. Бунинг шарофати билан хавфсизлик даражасига эришамиз, бу Россия агрессиясини тўхтатишга ёрдам беради”, — деди Украина президенти.
    12.01.2024, 22:25   Изоҳ (0)   15993
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Британия мудофаа вазири: “Россиянинг Қора денгиздаги ҳукмронлигига путур етди”

    26.12.2023, 20:05

    “Ғарб пул бермаса, Украинадаги пенсионерлар ўлиб кетишади” — Зеленский

    12.01.2024, 11:50

    Британия 2024 йилда Украинага 3 млрд доллар миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатишини эълон қилди

    12.01.2024, 16:02

    Кристин Лагард: “Трампнинг АҚШ президенти сифатида қайта сайланиши — Европа учун очиқ таҳдид” 

    12.01.2024, 22:05

    Путин Курил оролларига ташриф буюришини айтди. Япония муносабат билдирди

    12.01.2024, 21:50

    Кения Россияга 10 минг нафар ишчи жўнатиш бўйича шартнома имзолади

    12.01.2024, 21:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20

    Қадимги Миср диетаси: машҳур пирамидалар қурувчилари қандай овқатланган?

    Лайфстайл | 18 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.