• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қосимовдан Азимовгача: Ўзбекистонда фаолият юритаётган прокурор-ҳокимлар ҳақида

    Ўзбекистон президентининг 1992 йил 8 январдаги “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган бўлиб, унга кўра собиқ Иттифоқ қарамоғидаги Ўзбекистон ССР прокуратураси мустақил Ўзбекистон прокуратурасига айлантирилганди. Шундан бери Ўзбекистонда 8 январь Прокуратура ходимлари куни сифатида нишонлаб келинади. 

    “Дарё” мазкур сана муносабати билан Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳокимлар орасида прокуратура тизимидан чиққан амалдорларни жамлади. Аниқланишича, мамлакатда фаолият юритаётган вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг 20 нафари прокуратура тизимидан чиққан раҳбарлар ҳисобланади.

    Улуғбек Қосимов, Сурхондарё вилояти ҳокими

    Маълум бўлишича, Ўзбекистонда фаолият юритаётган амалдаги вилоят ҳокимлари орасида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов ҳамда Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умрзоқов прокуратура тизимидан чиққан. 

    Муроджон Азимов, Қашқадарё вилояти ҳокими

    Айни кунда пойтахтга раҳбарлик қилаётган Шавкат Умрзоқов прокуратура тизимидаги фаолиятини 2011 йил бошлаган бўлиб, шу йилдан 2013 йилнинг сентябригача Тошкент вилояти прокуратурасининг иқтисодий жиноятларга ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган. 2018 йилнинг март-июнь ойларида эса Ўзбекистон Республикаси бош прокурори ўринбосари сифатида фаолият юритган.

    Шавкат Умрзоқов, Тошкент шаҳар ҳокими

    Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов эса ҳокимликка қадар Тошкент шаҳар прокурори лавозимида фаолият юритган. Қашқадарё вилояти ҳокими, генерал майор Муроджон Азимов ҳам 2016 йилдан 2018 йилнинг февралига қадар Ўзбекистон бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 

    Ўзбекистонда шунингдек, мавжуд 200 нафар шаҳар ва туман ҳокимлари орасида ҳам прокуратурадан чиққан амалдорлар кўп.

    Бекзод Суюнов, Ғузор тумани ҳокими

    Жумладан Қашқадарё вилоятининг Ғузор ва Шаҳрисабз тумани ҳокимлари ҳам прокуратурадан чиққан раҳбарлар ҳисобланади. Айни пайтда Ғузор ҳокими сифатида ишлаб келаётган Бекзод Суюнов 2018 йилнинг август ойидан 2020 йилга қадар шу туман прокурори лавозимида ишлаган.

    Абдусамад Ҳасанов, Шаҳрисабз тумани ҳокими (Ўнг томонда)

    Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ва Бандихон тумани ҳокимлари — Абдуқодир Донаев ҳамда Абдумалик Алламурадовлар ҳам прокуратура “нонини еган” раҳбарлар ҳисобланади. Сариосиё ҳокими сифатида ишлаб келаётган Абдуқодир Донаев 2005—2022 йилларда прокуратура органларида турли лавозимларда, 2022 йилдан ҳокимликка қадар эса Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани прокурори лавозимида ишлаган.

    Абдуқодир Донаев, Сариосиё тумани ҳокими

    Тошкент вилоятидаги мавжуд 22 нафар ҳокимлардан Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов Тошкент вилоятидаги туманга раҳбарлигидан олдин Оҳангарон тумани прокурори лавозимида ишлаган. Тошкент шаҳридаги 12 та туманда раҳбарлик қилаётган ҳокимларнинг икки нафари ҳам айнан прокуратура тизимидан чиққан. Пойтахт шаҳарнинг ягона аёл ҳокими бўлмиш Нилуфар Аллабергенова Яккасарой тумани раҳбарлигига ўтишидан аввал айнан шу туман прокурори сифатида иш олиб борган.

    Нилуфар Аллабергенова. Яккасарой тумани ҳокими

    Аллабергенова хоним 1995—2023 йилларда прокуратурада турли лавозимларда фаолият юритган.

    Юнусобод тумани ҳокими Баҳодир Абдувалиев ҳам ҳокимликка киришгунга қадар — 2019 йилнинг 2022 йилнинг январь ойигача Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари лавозимида ишлаган. 

    Баҳодир Абдувалиев, Юнусобод тумани ҳокими
    Муҳаммадисломиддин Аҳмаджонов, Улуғнор тумани ҳокими

    Қолаверса, Ўзбекистондаги ҳокимлардан Андижон вилоятининг Улуғнор тумани ҳокими Муҳаммадисломиддин Аҳмаджонов, Жиззах вилоятининг Пахтакор ва Арнасой ҳокимлари, Навоий вилоятининг Конимех тумани ҳокими, Хоразм вилоятининг Янгибозор ва Урганч тумани ҳокимлари, Самарқанд вилоятининг Булунғур ва Самарқанд, Қорақалпоғистоннинг Хўжайли тумани ҳокими, Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани ҳокими Шамсиддин Турдалиевлар ҳам прокуратура тизимидан чиққан амалдорлар ҳисобланади.

    08.01.2024, 22:35   Изоҳ (0)   56275
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда ўзини прокуратура ходими деб таништириб, одамларни чув туширган собиқ ИИБ ходими ва унинг шериги қўлга олинди

    01.10.2021, 21:56

    Бош прокуратура иш вақтида вафот этган 33 ёшли ходими учун 951 млн сўм нафақа пули тўлайдиган бўлди

    29.03.2022, 14:58

    Жиззахда юз берган ЙТҲда икки нафар прокуратура ходими ҳалок бўлди 

    20.03.2023, 14:50

    Ўзбекистонда бир йилда уй-жой қуриш ҳажми 1,5 бараварга ортди 

    08.01.2024, 20:45

    Бир гуруҳ прокуратура ходимлари президент томонидан мукофотланди

    08.01.2024, 20:25

    Шавкат Мирзиёев прокуратура ходимларини байрам билан табриклади

    08.01.2024, 20:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Безарардек туюлса-да, қондаги қанд миқдорини ошириб юборадиган маҳсулотлар

    Лайфстайл | 19 июл, 17:01

    “Тўлиқ тафтиш ўтказилиши зарур”. Эковазирлик Мурод Назаров фикрларига кескин муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 19 июл, 16:41

    “Реал” жамоанинг 4 нафар аъзоси келажагини муҳокама қилмоқда

    Спорт | 19 июл, 16:40

    Самолётда кўпчилик фойдаланса-да, аслида фойдасиз бўлган 5 нарса

    Лайфстайл | 19 июл, 15:40

    Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт бортида чақалоқ туғилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 15:15

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05

    Левандовски Польша терма жамоасига қайтади

    Спорт | 19 июл, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.