Ўзбекистонда 2024 йил 20 январдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари ҳамда “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” тезюрар поездларининг чипталар нархи 20 фоизга ошаётгани тўғрисида хабар берилганди. “Ўзтемирйўлйўловчи” чипта нархлари ўзгармайдиган маҳаллий йўналишларни ҳам маълум қилди.
Булар:
- 54/53-сонли Тошкент—Қўнғирот—Тошкент йўналиши;
- 56/55-сонли Тошкент—Хива—Тошкент йўналиши;
- 58/57-сонли Тошкент—Шоввот—Тошкент йўналиши;
- 72/71-сонли Тошкент—Олот—Тошкент йўналиши;
- 80/79-сонли Тошкент—Термиз—Тошкент йўналиши;
- 82/81-сонли Тошкент—Сариосиё—Тошкент йўналиши;
- 125/126-сонли Андижон—Хива—Андижон йўналиши;
- 95/94-сонли Андижон—Тошкент—Андижон йўналиши;
- 129/130-сонли Андижон—Термиз—Андижон йўналиши.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2023 йил 10 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси темирйўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб юқори тезликдаги ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиш, шунингдек, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтиш амалга оширилган.
Изоҳ (0)