Тошкент вилояти шаҳар ичи йўловчи транспортида йўл ҳақи тарифлари ўзгарди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
![](/static/2024/01/03/avtobus vil-C0iMkFuw.jpg)
Маълум қилинишича, ушбу вилоят шаҳарларида йўловчилар ташиш фаолияти билан шуғулланувчи барча корхона ва ташкилотларга қарашли йўналишлардаги йўловчилар ташиш хизматларининг чекланган тарифлари қайта ишлаб чиқилди.
Унга кўра, автобусларда 1 нафар йўловчи учун 1 500 сўм, йўналишли такси (микроавтобус)ларда 2 000 сўм этиб белгиланди.
Тошкент вилояти ҳокимининг 2023 йил 29 декабрдаги қарорида келтирилишича, шаҳар йўналишида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматлари харажатларининг, жумладан, ёнилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмларнинг қимматлашгани муносабати билан, транспорт хизматининг барқарор ишлашини таъминлаш ва корхоналарнинг молиявий жиҳатдан зарар кўриб ишлашини олдини олиш мақсадида йўл ҳақи тарифлари ўзгарди.
Изоҳ (0)