Футбол бўйича Саудия Арабистони чемпионатида легионерлар билан боғлиқ қоидаларга ўзгартиришлар киритилди.
Кейинги мавсумдан бошлаб клубларга қайдномадаги 25 футболчининг 10 нафари легионер бўлишига (ҳозирги лимит 8 нафар) рухсат берилади. Шу билан бирга, янги қоидага кўра 10 легионердан 2 нафари 2003 йилдан катта бўлмаслиги лозим.
Саудияликлар чемпионат ўйинларида ўз таркибига кўпи билан 8 нафар хорижлик футболчини киритиши мумкин, бироқ бу чеклов мамлакат кубоги ҳамда Суперкубокдаги ўйинларга татбиқ этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, ёздан бошлаб Саудия клублари хорижлик футболчиларни оммавий равишда сотиб олишни бошлаган эди.