Жорий йилнинг 21 декабрь куни пойтахтимизда “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан “Раҳбар ва ёшлар” очиқ мулоқоти ташкил этилди.
Унда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқаруви раиси Азиз Акбаржонов ёш ходимлар билан ўз шахсий тажрибалари, раҳбарлик масъулияти, банк тизимда кадрларга қўйиладиган талаблар ҳақида суҳбатлашди.
Уларни қўллаб-қувватлаш, касбий ривожлантириш ҳамда ташаббусларини илгари суриш мақсадида ишга туширилган лойиҳаларни кенгайтириш бўйича фикр алмашилди. “Team building”, “Book challenge”, “Kaizen team”, “Аёллар клуби”, “СҚБ спартакиада” каби лойиҳалар шулар сирасига киради.
Маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган (622 нафар), чет эл грантларини ютган (3 нафар), юқори лавозимларга тайинланган ҳамда молия бозори иштирокчилари орасида маҳоратли спортчи номини қозонган зукко, изланувчан ва фаол ёшлар банк фахри экани қайд этилди.
Банкни ривожлантиришга қаратилган муштарак мақсадлар йўлида янада ташаббускор ва фидоий бўлишга чорлаб, бу борада таклиф ва мулоҳазаларни қабул қилишга доим тайёр эканини билдирди.
Самимий руҳда ўтган мулоқотда ёшлар билан ишлаш борасида келгуси режалар хусусида ҳам сўз бориб, улар ёш ходимлар фикр ва таклифлари асосида янада бойитилиши таъкидланди.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)