• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Афгонистон

    Қўштепа каналининг суви ён-атрофга оқиб кетгани ҳақидаги хабарлардан сўнг “Дарё” мухбири ҳолатни ўрганди (фото, видео)

    Қўштепа канали девори бузилгани ва ён-атрофга сув тошиб кетгани ҳақидаги хабарлар фонида Афғонистон Миллий тараққиёт компанияси расмийлари бундай ҳодисани инкор этиб, каналнинг иккинчи босқичини қуриш давом этиши ҳақида гапирмоқда. Бу ҳақда “Дарё”нинг Афғонистондаги мухбири хабар берди.

    Фото: “Дарё”

    Қўштепа канали қурилишига масъул Афғонистон Миллий тараққиёт компанияси расмийлари сув ҳажмини назорат қилиш учун текисликларга атай сув йўли очиб берганини айтишмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, бу чора Балх вилоятининг Давлатобод туманида қурилаётган кўприк томонга сув оқиб кетишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилган. Расмийларга кўра, Қўштепа девори бузилиб, каналдан сув оқиб кетгани ҳақидаги маълумотлар ёлғон ва миш-миш.

    Фото: “Дарё”

    “Дарё” мухбири Қўштепа канали ходимларидан бири Шукруллоҳ билан суҳбат уюштирди ва ундан Қўштепа канали девори бузилгани ва сувнинг исроф бўлгани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ сўради. Шукруллоҳ ҳам канал бузилгани ҳақида хабарларни ёлғон деб атади. У Балх вилоятининг Давлатобод ҳудудида кўприк қурилаётгани, шу сабабли Қўштепа каналининг суви муҳандислар томонидан бошқа томонга бурилганини таъкидлади.

    Фото: “Дарё”


    Шукруллоҳнинг айтишича, ҳозирда Қўштепага Амударё суви қуйилаётгани йўқ, каналдаги сув бир қанча булоқлардан ҳосил бўлган. Унинг сўзларига кўра, Қўштепа канали бўйида саккиздан ортиқ булоқ бор ва кўпчилик улар ҳақида билмайди. Шукруллоҳ ушбу булоқлар канални қазиш пайтида пайдо бўлганини айтди.

    Фото: “Дарё”

    Қўштепа қурилиши “Толибон” ҳукуматининг сўнгги икки йилдаги энг йирик иқтисодий лойиҳаси бўлиб, уни амалга оширишга жиддий ёндашилмоқда.

    Техник-иқтисодий асослари 2018 йилда бошланган Қўштепа канали мамлакат шимолидаги энг йирик сув ўтказиш лойиҳасидир —  у Амударёдан 10 миллиард куб метр сувни мамлакатга ўтказиш имкониятига эга.

    “Толибон” бош вазири ўринбосари Абдул Салам Ҳанафий Қўштепа канали очилиши маросимида Афғонистоннинг қишлоқ хўжалигига бўлган эҳтиёжлари ушбу канал барпо этилиши билан ҳал қилинишини айтган.

     “Қўшни давлатларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилган ҳолда, биз сув ҳуқуқларимиздан фойдаланяпмиз, бундан ҳеч бир давлат хавотирланмасин”, — деб таъкидлаган у.

    “Толибон” расмийси минтақа ва дунё билан яхши муносабатлар “Толибон” ҳукуматининг устувор йўналиши эканини қўшимча қилган.

    Афғонистонни Марказий Осиё давлатларидан ажратиб турувчи Амударё сувидан кўпроқ қўшни давлатлар фойдаланиб келади, Афғонистон кўп йиллардан бери ундан наф кўрмаган.
    Статистик маълумотларга кўра, ҳозирда Амударё сувининг 5,1 миллиард куб метри Ўзбекистонга, 49,6 миллиард куб метри Тожикистонга, 1,5 миллиард куб метри Туркманистонга оқади.

    “Толибон” расмийларининг айтишича, Қўштепа каналини қуриш иши беш йил ичида уч босқичда якунланади, қурилиш харажатлари 60 миллиард афғонига баҳоланган. Канал Миллий тараққиёт компанияси томонидан қурилмоқда.

    Фото: “Дарё”


    Расмийларга кўра, канал суви Балх вилоятининг Калдар туманидан бошланиб, Ҳайратон, Давлатобод тумани ва Жузжон вилоятининг Оқча туманидан ўтган бу канал Фарёб вилоятининг Андхой туманига етиб боради. Қўштепа канали қуриб битказилгандан сўнг, Афғонистон шимолидаги 700 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерлари суғорилиши кутилмоқда.

    14.12.2023, 15:41   Изоҳ (0)   32019
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Толибон” Ўзбекистон Қўштепа каналидан зарар кўрмаслигига ваъда берди

    31.10.2023, 21:33

    “Толибон” Қўштепа каналини ҳимоя қилиш учун махсус бўлим тузди

    15.11.2023, 19:52

    “Толибон” қураётган Қўштепа каналидан катта ҳажмда сув сизиб чиқди, у атрофдаги ҳудудларга тарқалмоқда (фото) 

    12.12.2023, 16:50

    “Толибон” расмийси номаҳрам аёл билан телефонда гаплашгани учун ишдан олинди

    13.12.2023, 22:40

    “Толибон” ҳукумати 2022–2023 йилларда сиёсий ва иқтисодий соҳаларда қандай муҳим ишларни амалга оширди?

    12.12.2023, 18:50

    “Толибон” дунё давлатларидан Афғонистоннинг тоғ-кон саноатига сармоя киритишни сўради

    11.12.2023, 12:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.