“Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимҳен Африкада йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Нигериялик футболчи овоз бериш жараёнларида Муҳаммад Салоҳ ҳамда Ашраф Ҳакимини ортда қолдирди.
Осимҳен 2022/23 йилги мавсум “Наполи” сафида Италия чемпиони бўлди ҳамда 26 та гол билан турнир тўпурарига айланди. Форвард Нигерия сафида 10 та голга муаллифлик қилди.
“Ал-Ҳилол” ва Марокаш терма жамаоси дарвозабони Яссин Буну Африкада йилнинг энг яхши посбони деб топилди. Шунингдек, соврин учун Андре Онана (“Манчестер Юнайтед”, Камерун) ва Муҳаммад аш-Шенави (“Ал-Аҳли”, Миср) каби киперларнинг номзоди қўйилганди.
Марокаш терма жамоаси билан Қатарда бўлиб ўтган ЖЧ—2022 ярим финалига қадар етиб борган Валид Реграги йилнинг энг яхши мураббийи совринини қўлга киритди.
Изоҳ (0)