Туркиянинг “Анкарагюжю” клуби президенти чемпионатдаги навбатдаги ўйиндан сўнг ҳакамни урди.
Туркия Суперлигасининг 15-турида “Анкарагюжю” “Ризеспор” билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.
Бош ҳакам Ҳалил Мелер биринчи бўлимда мезбонларнинг битта голини ҳисобга олмади ва 50-дақиқада ҳужумчи Али Соуни майдондан четлатди.
Ўйин тугаганидан сўнг “Анкарагюжю” президенти Фарук Кожа майдонга тушиб келиб, Мелерга мушт туширган. Ҳакам ерга йиқилгач, уни бир неча бор тепган.
Мелерга биринчи ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг у шифохонага олиб кетилган.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон бу воқеага муносабат билдирди: “Мен бу воқеани қоралайман. Ҳакамнинг тезроқ тузалишини тилаб қоламан.
Спорт — бу тинчлик ва биродарлик. Спорт зўравонликка қарши бўлиши керак. Турк спортида зўравонликка йўл қўймаймиз”.
Изоҳ (0)