Тбилисида дзюдо бўйича Катта дубулға турнирининг финал баҳсида ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова иштирок этди.
-52 кг вазн тоифасидаги беллашувларда Диёра Келдиёрова Токио Олимпиадаси чемпиони, косовалик Дистрия Красничга қарши татамига чиқди ва рақибасини иппон баҳоси эвазига таслим этди.
40 сонияда қўлга киритилган ушбу ғалаба ўзбекистонлик спортчига олтин медал билан бирга 1000 рейтинг очкосини ҳам олиб келди.
Изоҳ (0)