• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Жадидчилик Туркистоннинг умумҳаракатидир” — Тошкентда халқаро жадидчилик анжумани ўтказилмоқда

    Тошкент шаҳрида “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусида халқаро илмий анжуман бўлиб ўтмоқда. Тадбирда ўзбекистонлик ҳамда дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан келган таниқли олимлар, тарих соҳаси вакиллари иштирок этяпти.

    Мулоқотларда жадидчилик ҳаракатини тадқиқ этишдаги янги натижалар, ҳаракатнинг миллий давлатчилик шаклланиши, маърифат ва ноширлик соҳасига қўшган ҳиссаси, илмий-маданий мероси таҳлил этилмоқда. “Дарё” мухбири анжуманда иштирок этаётган жадидшунослардан интервью олди.

    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Америкалик тарихчи Адиб Халиднинг айтишича, жадидлар кўтарган кўплаб масалалар ҳамон долзарб.

     
    Адиб Халид
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    “Тарихда аксарият мусулмон жамиятлари мустамлака қилинган. Марказий Осиё улардан бири эди. Ўшанда мусулмон зиёлилари нима қилмоқ керак, деган саволга жавоб беришга интилган. Марказий Осиёда замонавий миллий ўзликни шакллантиришда жадидлар ўта муҳим рол ўйнаган. Ва менинг илмий ишларимнинг деярли катта қисми шу масалаларга бағишланган.

    Муҳим масалалардан бири жадидчиликнинг мустамлакачилик ва замонавий таълим учун кураш шароитида вужудга келганида. Бугун эса Ўзбекистон суверен давлат. Мустамлакачилик муаммо эмас, таълим ҳам. Чунки Ўзбекистонда умумхалқ таълими мавжуд. Шундай қилиб, бу саволларга ўрин йўқ. Лекин менимча, ислом ва замонавийлик ўртасидаги уйғунлик масаласи ҳамон долзарблигича қолмоқда. Жадидлар ҳеч қандай тарзда исломга қарши эмас эдилар. Улар исломни модернизация қилишни, уни тараққиёт ва замонавийлик ғояларига мослаштиришни мақсад қилганлар”, — деди тарихчи.

    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Филология фанлари доктори, профессор Баҳодир Карим анжуман жадидчиликни ўрганишда янги масалалар кўтарилаётгани билан ҳам аҳамиятли эканини айтди.

    Баҳодир Карим
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов
    Бир замонлар бўлдики, жадидчиликнинг ижтимоий-сиёсий, давлатчилик жиҳатлари муҳокама қилинмади. Ваҳоланки, 72 кун умр кўрган Туркистон мухторияти тарихдаги энг катта, энг гўзал ҳодисадир. Ва айни дамда энг фожиали, қонга ботирилган ҳодиса ҳам. Ўшандан кейин Чўлпон “Бузилган ўлкага”, деб шеър ёзди. Кейин шоирнинг “Эй, гўзал Туркистон сенга не бўлди”, “Эй, гўзал Фарғона қонли кўйлагингдан айланай” деган сатрлари ёзилди. Лекин Чўлпон айнан мана шу шеърининг охирини бир умид билан якунланган. Яъни бу мамлакатда келажакда ойдин, гўзал кунлар бўлади деган маънодаги фикрлари бор. Ана шу умидли кунларда биз яшаяпмиз, — деди адабиёцҳунос.
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Туркиянинг Гази университети профессори Аҳмет Бижан Эржиласун жадидчиликнинг якдил тушуниш зарурлиги ҳақида гапирди.

    Аҳмет Бижан Эржиласун
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов
    “Жадидчилик ҳаракати Ўзбекистонда, Қозоғистон, Туркия, Германия, Японияда, Америкада, дунёнинг кўплаб нуқталарида ўрганилмоқда. Айтишим керак, жадидчилик Туркистоннинг умум ҳаракатидир. Бунда ёлғизгина ўзбек жадидчиларини эмас, қозоқ, қирим, урал жадидчиларини ҳам бирга ўйлаш керак”, — деди анжуман иштирокчиси.
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Филология фанлари доктори, профессор Ҳамидулла Болтабоевнинг таъкидлашича, жадидлар илгари сурган ғоялар ҳали тўлиқ амалга ошмаган.

    Ҳамидулла Болтабоев
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    “Жадидлар олдига 9 та асосий йўналишни қўйган. Улар ичида биринчиси, истиқлол эди. Истиқлолга 32 йил аввал эришдик. Кейинги масала, ўзликни таниш ва дунёга таништириш бўлган. Бу 1-2 йил ёки ислоҳот билан амалга ошадиган ҳодиса эмас. Шунинг учун улар қўйган муҳим масалалардан бири шу. Ёки бўлмаса ўзбек тилини дунё миқёсида жорийланиши ҳам муҳим йўналиш сифатида кўрилган. Жадидлар Алишер Навоий даражасидаги ёзувчилар етишиб чиқишини орзу қилишган. Шунинг учун ҳам Қодирий, Беҳбудий, Фитрат, Чўлпонлар улуғ ва гўзал асарлар ёзиб қолдирди. Назаримда, жадидлар бошлаб берган йўл давом этади. Уларнинг улуғвор ва эзгу ниятлари бир кун келиб тўлиқ амалга ошади”, — деди олим.

    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Турколог, Япониянинг Токио университети профессори Ҳисао Комацу илк бор Абдурауф Фитратнинг “Мунозара” асарини жуда таъсирланиб ўқиганини айтди.

    Ҳисао Комацу
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов
    “Кейин Фитратнинг фаолияти ҳамда бошқа ёзган асарларини ўқиш ва ўрганишга қизиқишим ортди. Японияда мендан аввал ҳеч бир одам жадидчилик ҳаракати ҳақида китоб ёзмаган. 2018 йилда Японияда жадидлар тўғрисида китобим нашрдан чиқди. Монографиямда Абдурауф Фитрат, Беҳбудий, Чўлпон, Мунаввар қори каби жадидчилик намоёндалари хусусида маълумот берилган”, — деди тадқиқотчи.

    Маълум қилинишича, тадбирнинг иккинчи кунида давра суҳбати ўтказиш режалаштирилган. Мулоқот кенг жамоатчилик учун очиқ бўлади. Учрашувда олимлар Темур Хўжаўғли, Адиб Халид, Ҳисао Комацу, Зайнобиддин Абдурашидов ва дунёга машҳур тарихий сериаллар муаллифи Меҳмет Бўздоғ иштирок этади.

    11.12.2023, 21:23   Изоҳ (0)   10366
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Жадидчилик ҳам маориф, ҳам давлатчилик ва сўз эркинлиги эди”. Хорижлик жадидшунос олимлар билан суҳбат

    10.12.2023, 18:10

    “Алифбо масаласига қатъий нуқта қўйишимиз зарур” — Саида Мирзиёева 

    11.12.2023, 16:46

    Президентнинг “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига табриги эълон қилинди

    11.12.2023, 18:45

    Ўзбекистонда ўн ойда қанча оила ажрашгани очиқланди

    11.12.2023, 20:53

    Тошкентда гиёҳванд моддалар ва кучли таъсир қилувчи дориларни ноқонуний сақлаётганлар ушланди

    11.12.2023, 20:20

    Саида Мирзиёева Қозоғистон президенти ёрдамчиси билан учрашди (фото)

    11.12.2023, 20:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.