• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Онасизликда катта бўлган, Кореяда яшолмаган, яширинча турмушга чиққан ва тадбиркорликда омади келмаган Ситора Алимжонова 31 ёшда (фото, видео)

    “Айрилиқ”, “Салом, севги”, “Эгизак ошиқлар” фильмлари ва “Юраклар жанги” сериалидаги ижроси билан мухлисларга яхши таниш бўлган актриса Ситора Алимжонова қишнинг илк куни дунёга келган. Актриса бу йил 31 ёшни қаршилаган бўлишига қарамай, ҳалигача ёш кўринади. Айримларнинг тахминига кўра “конфет” сифатида санъатга кириб келган актриса қандай қилиб муваффақиятга эришди. Келинг, шу ҳақида тўлиқ маълумот берамиз.

    Етимликда ўтган болалик

    Ситора Алимжонова оилада тўрт фарзанднинг кенжаси ҳисобланади. Унинг акаси ва икки опаси бор. У ҳаётда эришган муваффақиятларида опаларининг ҳиссаси катта экани ҳақида кўп гапиради.

    Фото: Instagram / @sitora_alimjanova

    — Бобом санъаткор бўлган, шу боисданми бу соҳага болаликдан қизиққанман. Мактабни битириб Фарғона санъат коллежининг рақс бўлимида таҳсил олганман.

    Болалигим жуда гўзал ўтган, тиниб-тинчимайдиган қиз бўлганим учун маймунча дейишарди. Афсуски, онам касал бўлганидан кейин гўзал болалик ҳам ниҳоясига етди. Онам раҳматли оққон касалига чалинганди, анча вақт тўшакда ётди. Ўзимиз унга қарардик, соғайиб кетиши учун ҳаракат қилдик. Афсуски, қанча ҳаракат қилинмасин, инсон белгилаб берилган умрини яшар экан.

    Опаларимнинг бири Кореяга, бошқаси эса Фарғонага турмушга чиққан. Отам ҳам оила қурди. Акам эса ўз-ўзи билан банд, унинг фойдаси ҳам зарари ҳам тегмайди.

    Онам ўлганидан кейин ёлғизланиб қолганман. Шунда Кореяга турмушга чиққан опам мени олдига чақиртириб олган. Бир муддат у ерда яшаганман, тил ўрганганман. Опамга қолса мени ўша ерда олиб қолиш ниятида эди. Аммо табиатан Ўзбекистондан бошқа ерда яшолмайман, у қадар кўникувчан инсон эмасман, — дейди Ситора Алимжонова.

    “Мени конфет актриса дейишган экан”

    Ситора Алимжонова актриса бўлишни ният қилмагани ва бу ишга опаси ундагани ҳақида сўзлаб берган.

    Фото: Instagram / @sitora_alimjanova

    — Рақсга, қўшиқ айтишга жуда қизиқаман. Аммо айнан актриса бўлишимга Дилдора опам сабабчи. У туфайли режиссёр Дурдона Тўлаганова билан танишганман ва айнан фильмда суратга тушиш учун Ўзбекистонга қайтиб келганман. Ўшанда кўпчилик “Бу конфет актриса, 5 минг АҚШ доллари берган”, деб гапиришган экан. Ростини айтаман, у пайтда бунча пулим бўлмаган. Бўлган тақдирда ҳам роль эмас, машина олиб ҳайдаган бўлардим. 2011 йили кинодаги ҳаёт анча жонли эди. Премьералар кўп бўлар, таклифлар ҳам бугунгидек анча сероб эди, — дейди актриса Ситора Алимжонова.

    “Кўнглим бўшлиги панд берди”

    Ситора Алимжонова машҳур актриса бўлса-да, олган гонораридан қониқмагани, шу сабаб тадбиркорликка ҳам қўл ургани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram / @sitora_alimjanova

    — Актрисаларнинг гонорари у қадар юқори бўлмаган. Шу боис мен ҳам тадбиркорликка қўл уриб кўрганман. Аввалига гўзаллик салони очдим, ўхшамагани учун уни ёпиб, Кореядан маҳсулот олиб келиб сотишни йўлга қўйдим. Аммо тадбиркор бўлиш учун бир оз қаттиққўл бўлиш керак экан. Кўнгил бўшлигим кўп бор панд берди, — дейди Ситора Алимжонова.

    “Боламнинг отаси Шоҳруҳ Ҳамдамов, дейишганди”

    Машҳурларнинг ҳаёти ҳамиша муҳокама марказида. Ситора Алимжоновани ҳам хонанда Шоҳруҳхон билан ишқий муносабатда экани, аммо қандайдир сабабларга кўра улар бирга бўлолмагани ҳақида гап-сўзлар тарқалганди.

    Фото: Instagram / @sitora_alimjanova

    — Шоҳруҳхон билан “Сен кетма” фильмида партнёр бўлганмиз. Томошабинлар ниҳоятда ишонувчан, ким биландир партнёр бўлиб севишганлар ролини ижро этса дарров гап-сўз қилишади. Ким билан роль ўйнаган бўлсам ҳаммаси билан ишқий муносабатда эканим ҳақида гапиришган. Ҳатто, турмушга чиқиб фарзандли бўлганимда боланинг отаси Шоҳруҳ Ҳамдамов деб ёзишганди. Бундай гап-сўзларга эътибор бермайман, — дейди актриса.

    Пхукетдаги тўйи…

    Фото: Instagram / @sitora_alimjanova

    Актрисанинг яширин тўйи ҳам кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганди. У бирорта интервьюсида нега тўйини Таиландда ўтказишга қарор қилгани ҳақида гапирмаган. Актрисанинг тўйи 2017 йилнинг август ойида Таиланднинг Пхукет оролида бўлиб ўтган. Тўйда актрисанинг 3-4 та энг яқин дўстлари иштирок этган. Актриса куёв кўринмаган суратларинигина оммага намойиш этган. Фақатгина унинг 27 ёшда экани ва тадбиркорлик билан шуғулланишини ошкор қилган холос.

    Продюсерлар билан келишолмаган

    Фото: Instagram / @sitora_alimjanova

    Актриса Ситора Алимжонова 9 йил аввал хонандалик фаолиятини расман бошлаганди. Афсуски, кўп ўтмай унга продюсерлик қилган компания билан молиявий келишувга эришмай, хонандалик фаолиятига нуқта қўйган. У телелойиҳалар учун Отабек Муталхўжаев билан “Севар ёрим”, Ёдгор Мирзажонов билан “Тегаман” дуэтларини ижро этган. “Йўғуборим” ва “Опажоним” сингари муаллифлик қўшиқларини ҳам ижро этган. У ҳозир тўй хизматларига фақатгина “Опажоним” қўшиғини ижро этиш учун боради.

    “Она бўлишни 4 йил кутдим”

    Актриса интервьюларининг бирида фарзандини тўрт йил кутгани ва она бўлишда қийинчиликка учрагани ҳақида ҳам сўзлаб берган.

    Фото: Instagram / @sitora_alimjanova

    — Мен роса ҳаракат қилдим, даволандим. 4 йил фарзанд бўлмади, орада бир бўлиб тушиб қолди, яна даволандим. Кейин ташлаб қўй, дейишди. Кейин Худо ўзи ғойибидан берди. Кутмаганингизда бўларкан ҳамма нарса, шунинг учун кутмаслик керак экан. Туғруқ жараёнида жуда қийналдим, буни эслашни ҳам хоҳламайман. Мен ўзи оғриққа йўқман. Кўзим кўрмай қолди. Кесарча кесиш йўли билан туғдим, лекин дардни ҳам кўрдим. Операция режалаштирилмади. Боланинг туғилишига ҳали олти-етти соат вақт бор эди, лекин жуда қаттиқ оғриқдан кўзим кўрмай қола бошлади. 6-7 соат ичида нимадир бўламан, деб операцияга рози бўлдим. Лекин бу гапимдан ҳомиладорлар қўрқиб қолмасин. Бу нарсалар ўтиб кетади, ўша куннинг ўзидаёқ туриб юриб кетдим, — дейди Ситора Алимжонова.

    “Депрессияга тушиб қолдим”

    Афсуски, бу интервьюдан роппа-роса бир йил ўтиб актриса шахсий турмушида омадсизликка учрагани ва ўғлини ёлғиз ўзи тарбиялаётгани ҳақида айтди.

    Фото: Instagram / @sitora_alimjanova

    — Ҳаётда ҳамма нарса бўлар экан, шахсий ҳаёт ҳақида ҳадеб гапираверса, қизиғи қолмайди. Ҳозирда Муҳаммадаминнинг отаси билан алоқаси бор, фақат кўришиб туради. Шахсий ҳаётимда ҳеч қандай ўзгариш йўқ, боримни болам ва ижодга бағишладим.

    Фарзандимни дунёга келтирганимдан кейин депрессияга тушиб қолдим. Мана шу нарса менда бўлмайди, деб ўйлаган эдим. Ўша пайтлари жуда кўп онамни эсладим. Суратга олиш жараёнларига борсам, боламни онамга ташлаб келдим, деган гапларни эшитиб қоламан. Ҳаётда ҳар бир инсоннинг бир армони бўлар экан. Шунақа пайтда онамнинг йўқ бўлгани бутун умрлик армоним бўлиб қолса керак. Онам оққон касаллигига чалинган эди, “Севги” сериалидаги шу саҳналар менинг ҳаётимга жуда ўхшаш. Онам битта жойда ётган, ҳеч қаери ишламаган, қараганман, — дейди актриса.

    “Ҳеч қачон ўғлимни актёр қилмайман”

    Одатда, кўпчилик ота-оналар фарзандлари касбини давом эттиришини исташади. Аммо Ситора Алимжонова ўғли санъаткор бўлишини истмаслиги ҳақида айтган.

    Фото: Instagram / @sitora_alimjanova

    — Ҳеч қачон ўғлимни актёр қилмайман. Унинг мухлислари санъатдан эмас, спортдан бўлсин. Ҳаттоки болам туғилмаган пайтда ҳам битта спортчи ўғлим бўлади деб ният қилардим. Бўлганда ҳам бутун дунё танийдиган машҳур спортчи бўлади, деганман. Фарзандимни яхши тарбиялаб, Ўзбекистон футболини жаҳон чемпионатига олиб чиқадиган даражада футболчи қилмоқчиман. Ҳозир бор хатти-ҳаракатимни шунга қаратганман, — дейди актриса.

    Фото: Instagram / @sitora_alimjanova

    Актриса айни кунда ижоддан кўра кўпроқ вақтини фарзандига бағишлашга қарор қилган. Ўғли Муҳаммадамин билан дунё кезади. Энг яхши сурат ва видеоларини эса мухлислари билан бўлишади.

    04.12.2023, 09:33   Изоҳ (0)   142769
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    20 йиллик турмушидан ажрашган, рус қизини келин қилган ва 8 тилда қўшиқ куйлаган Насиба Абдуллаева 62 ёшда (фото, видео)

    16.11.2023, 11:28

    Мактабда “иккичи” бўлган, оилавий муаммоларини гапиришни истамайдиган ва озиш учун ошқозонини кестирган Муяссар Бердиқулова 54 ёшда (фото, видео) 

    20.11.2023, 16:21

    Нотўғри ёзилган фамилияси билан машҳур бўлган, турмуш ўртоғидан эрта айрилган ва “ниятига яраша жазоланган” Дилноза Кубаева 37 ёшда (фото, видео)  

    22.11.2023, 12:36

    Instagram: Шаҳзода Муҳаммедова иккинчи, блогер Хонзода учинчи марта она бўлди, Ҳалима Ибрагимовага BMW совға қилишди 

    01.12.2023, 22:15

    “Шаҳзод Султонов ҳақида гапиришни истамайман” — актриса Зарина Йўлдошева меҳрибонлик уйидаги ҳаёти ва отаси ўлган кунни эслади (фото)

    01.12.2023, 16:43

    Киноконцерт атамасини ўзбек шоу-бизнесига олиб кирган “Беном” гуруҳининг янги концертидан репортаж (видео)

    30.11.2023, 16:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Умрбоқий муҳаббат: ҳиссиётлар фалокатдан кучли эканини исботловчи 5 та фильм

    Лайфстайл | 18 июл, 20:15

    Кўкдаладаги заправка портлашида ҳалок бўлган ва яраланганларга товон пули тўланади

    Ўзбекистон | 18 июл, 20:07

    Ҳисобот учун фуқаронинг рухсатисиз ишга жойлаштириб қўйиш давом этмоқда. Хўш, бундай ҳолатда нима қилиш керак? Мутахассис тушунтириш берди

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:55

    Ким Чен Ин очилганига уч ҳафта ҳам бўлмаган туристик курортни хорижликлар учун ёпди

    Дунё | 18 июл, 19:40

    “Электр токи узилишидан кўрилган зарарни қоплаш механизми жорий этилиши зарур” — тадбиркор

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:25

    Ҳатто юлдузлар ҳам ашаддий мухлис боълади: севимли санъаткорлари билан учрашганда оъзини ёъқотиб қоъйган машҳурлар

    Кино | 18 июл, 19:17

    Ўзбекистонда ўн мингдан ортиқ ходимнинг 130 млрд сўмга яқин маоши ундириб берилди

    Ўзбекистон | 18 июл, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.