Тошкент шаҳрида 10 ой ичида салкам 30 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилган, деб хабар бермоқда ЎзА.
Хабарга кўра, пойтахтда 2023 йилнинг январь октябрь ойларида 29 560,3 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бажарилган қурилиш ишларининг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши қуйидагича бўлди:
- бинолар ва иншоотлар қуриш йўналиши 68,8 фоиз улушни ташкил этиб, 20 343,8 миллиард сўмни;
- фуқаролик обектларини қуриш йўналиши 15,7 фоиз улушни ташкил этиб, 4 632,6 миллиард сўмни;
- ихтисослаштирилган қурилиш ишлари йўналиши 15,5 фоиз улушни ва 4 583,9 миллиард сўмни ташкил этган.
Изоҳ (0)