Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан 30 ноябрь куни амалий ташриф билан Дубай шаҳрига етиб борди.
![](/static/2023/Risolat/1du.jpg)
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, аэропортда олий мартабали меҳмонни БАА энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруий кутиб олди. Эртага, 1 декабрь куни давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгаришлари бўйича конференциясида иштирок этади ҳамда ушбу глобал саммит ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.
![](/static/2023/Risolat/1du3.jpg)
![](/static/2023/Risolat/1du1.jpg)