Бундестаг президенти Бербел Баснинг сочи ва бўяниши учун Германия давлат ғазнасидан 2022 йил 13 минг евродан ортиқ маблағ сарфланди. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Тегишли сумма “Германия учун альтернатив” партиясининг сўрови туфайли ошкор қилинди. Жумладан, биргина 2022 йилда “визажистлар, косметологлар ва гримёрлар”га 13 270 евро — ойига минг евродан ортиқ сарфланган. Бундан ташқари, 2023 йилда ушбу хизматлар учун 11 970 евро тўланган.
Немис сиёсатчилари Бас лавозимга келганидан кейинги дастлабки бир неча ой ичида (2021 йил октябрь ойи охирида) унинг ташқи кўриниши учун ғазнадан атиги 457 евро сарфланганини аниқлади. У лавозимга киришгунга қадар бу соҳалардаги харажатлар 2017-2020 йилларда 0 еврони ташкил қилган. Бироқ президентнинг ташқи кўриниши бошқа сиёсатчиларни ҳам ташвишга солмоқда.
Йил бошида немис оммавий ахборот воситалари Германия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Анналена Барбок 2022 йилда стилистлар ва визажистлар учун 136 552 евро сарфлагани ҳақида маълумот тарқатганди. Германия канцлери Олаф Шольц эса ўтган йили визажистлар хизмати учун 40 минг евро тўлаган. Bild ҳисоб-китобларига кўра, Бас Бундестаг президенти сифатида ойига деярли 20 минг евро маош олади.
Изоҳ (0)