Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 28 ноябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 13,88 сўмга кўтарилиб, 12 310,04 сўм бўлди. Евро 71,76 сўмга ошиб, 13 478,26 сўм бўлди. Рубль 0,43 сўмга кўтарилиб, 138,69 сўмни ташкил қилди.
24 ноябрь куни доллар расмий курси илк бор 12 300 сўмдан ошганди. Бундан аввал ушбу валюта курси икки кунлик кўтарилишдан сўнг пастлаб, 12 296,16 сўм бўлганди. Евро ва рубль курси ҳам тушганди.
Изоҳ (0)