Тошкентдаги шифохонада йигит шифокор аёлга қарата стул отганди. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Воқеа 6 ноябрь куни, Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасида соат 16:00 лар атрофида содир бўлганди. 22 ёшли йигит уни вирусолог-мутахассис кўригига боришни тавсия қилган шифокорга қўпол муносабатда бўлиб, унга қарата стул отган. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган.
Бош прокуратура берган маълумотга кўра, содир бўлган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Ички ишлар органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)