Ўзбекистон 2023 йилнинг январь сентябрь ойларида хориждан қиймати 178,2 миллион долларга тенг бўлган қарийб 2,6 миллион дона барча турдаги мобил телефонлардан импорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, мобил телефонлар импорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 398 361 тага ошган.
Ўзбекистон 2023 йилнинг 9 ойида энг кўп мобил телефон импорт қилган давлатлар:
- Хитой – 2,3 млн дона;
- Вьетнам – 223,1 минг дона;
- Ҳиндистон – 32,5 минг дона;
- БАА – 7,7 минг дона;
- Қозоғистон – 2,5 минг дона.
Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь—ноябрь ойларида хориждан қиймати 181,6 миллион долларга тенг бўлган 2,7 миллион дона мобил телефон импорт қилинганди. Уларнинг аксарияти (2,1 миллион донаси) Хитойдан олиб келинган. 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда мобил алоқа билан таъминланган абонентлар сони қарийб 32 миллион нафарни ташкил этган.
Изоҳ (0)