“Ўзгидромет” 23-25 октябрь кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 23 октябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 15-20 даража; 24 октябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 15-20 даража; 25 октябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 17-22 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 24-25 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 23 октябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 13-18 даража; 24 октябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража; 25 октябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 22-27 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 24-25 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 23 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 23 октябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 13-18 даража; 24 октябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража; 25 октябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 19-24 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 24-25 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 23 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 23 октябрда 15-20 даража; 24 октябрда 9-14 даража илиқ, 25 октябрда 22-27 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 24-25 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 23 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23 октябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 13-18 даража; 24 октябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража; 25 октябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 17-22 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, 23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 24-25 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 23 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23 октябрда кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ; 24 октябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража; 25 октябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража бўлади.
Аввалроқ “Ўзгидромет” республика ҳудудида 22 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилганди.
Изоҳ (0)