“Барселона” футболчиси Ансу Фатига Саудия Арабистони клублари қизиқмоқда.
Сентябрь ойида 20 ёшли футболчини “Брайтон” ижарага олганди.
Diario Sport нашрининг хабарига кўра, Фати инглиз клубига ўзини кўрсатиш учун борди ва “Барселона”га қайтиб, асосий таркиб учун курашмоқчи.
Ҳозирда Фатига саудияликлар қизиқиш билдирмоқда. Ансунинг ўзи эса бу вариантни кўриб чиқмаяпти.
Испаниялик футболчининг каталонияликларнинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.
Ансу Фати жорий мавсум “Брайтон” сафида 7 та ўйинда иштирок этиб, битта голга муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)