UFC жангчиси Ҳамзат Чимаев ташкилот билан шартномасини узайтирди.
Бу ҳақида Чимаевнинг менежери Маҳди Шаммас маълум қилди. Шаммаснинг сўзларига кўра, спортчи узоқ муддатли шартнома имзолаган.
Ҳамзат сўнгги бор 2022 йил сентябрь ойида Кевин Ҳолландга қарши жанг қилиб, биринчи раунддаёқ ғалаба қозонганди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳамзат Чимаев 21 октябрь куни UFC 294 доирасида Камару Усмонга қарши октагонга кўтарилади.
Изоҳ (0)