Тошкент шаҳар Учтепа туманида тупроқ ўпирилиши юз берди. ФВВ бу бўйича дастлабки маълумотларни тақдим этди.
Унга кўра, 11-октябр куни соат 14:21 да Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Бешқайрағоч кўчасида оқова (чиқинди) сувлари учун мўлжалланган чуқурлик (котлован) қазиш вақтида ўпирилиш содир бўлиб, 3 нафар фуқаро тупроқ остида қолиб кетгани тахмин қилинмоқда.
Ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган шаҳар ФВБнинг 2 та қутқарув отряди 16 нафар қутқарувчи томонидан тупроқ остида қолиб кетган фуқароларни қидирув ишлари олиб борилмоқда. Воқеа жойига шаҳар ФВБ, ССБ, ИИБ раҳбар ходимлари чиққан.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)