Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг бир гуруҳ битирувчиларини ушбу лавозимда бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлашга оид масала ҳам кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, тайинлов жараёнига номзодларнинг ота-оналари ҳам таклиф этилган. Қизғин муҳокамалар натижаларига кўра, судьялар корпусига яна беш нафарга кўпайган.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
- Азиз Ғаниев — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;
- Фаррух Раҳимов — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
- Баҳодир Қурбанов — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;
- Шаҳноза Суванова — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига;
- Мамлакатхон Тошматова — судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Бундан олдин Ўзбекистонда 6 нафар судья лавозимида ўзгариш рўй бергани, Қашқадарёда фуқаро ногиронлик нафақасини ололмай қолганига сабаб бўлган судьяга чора кўрилгани, Судьялар олий кенгашида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 2023 йилнинг олти ойида 12 нафар судья лавозимидан озод қилиниб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилган эди.
Изоҳ (0)