Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда чиройли давлат автомобиль рақами салкам 900 миллион сўмга сотилгани акс этган сурат пайдо бўлди.
Унга кўра, 01 777 RRR давлат рақами учун 893 миллион сўм ёки амалдаги курс бўйича 75 минг доллар тўланган.
2022 йилнинг 6 май куни 50 777 ZZZ авторақами 669 миллион 600 минг сўмга сотилганди.
Бу Марказий банк томонидан ўша пайтда белгиланган доллар курси (11 132,56 сўм) бўйича 60 минг доллардан ортиқни ташкил этган.
Изоҳ (0)